📖 Ҳикоялар

Қабрда хам РАШК қиламан

2 дақиқа 2.9К марта ўқилди
Қабрда хам РАШК қиламан
(Хаётий ҳикоя)

Бир йигит дину диёнатли ва гўзал ҳулқли қизга уйланди. Икки ёш баҳтли хаёт кечира бошлади...
Орадан уч йил ўтди. Аммо тақдир тақозоси билан Аллох таоло фарзанд бермади. Қатор шифокорлар хузурига боришди. Оҳир оқибат текширувлар ҳулосасига кўра аёл фарзанд кўра олмаслиги маълум бўлди. Бундан ҳабар топган куёвнинг яқинлари унга оиласи билан ажрашиб, бошқа бир аёл ила хаёт кечириши зарурлигини айтишди.

Икки ўт орасида қолган йигит онаси ва яқинларига қатъият ила: “Аёлимни туғмайдиган пуштсиз деб ўйлайсизми? Аслида, хақиқий бепуштлик фарзанд кўрмасликда эмас, балки эр-ҳотин ўртасида мустахкам туйғу ва покиза мухаббатнинг йўқлигидадир. Мен ундан розиман. У хам мендан рози. Бошқа бу мавзу хақида сўз очманглар”, деди. Орада фарзанд бўлмаслиги икки ёшнинг бир-бирига нисбатан мехр-мухаббатнинг янада зиёда бўлишига сабаб бўлди.

Шу зайлда орадан тўққиз йил ўтди. Кунларнинг бирида аёл ўзида баъзи бир ўзгаришларни сезди. Шифокорга мурожаат қилишганда, унда оғир хасталик борлиги, узоғи билан яна беш йил умри қолганини айтишди. Аёлнинг холати борган сари оғирлашиб борарди. Шифокорлар аёлнинг турмуш ўртоғига: “Аёлингиз шифоҳонада бўлгани яҳши. Доимо шифокорлар назоратида бўлади дейишди”. Бироқ эр бу таклифга рози бўлмасдан, тиббий муолажа учун керак бўладиган барча нарсани уйда мухайё қилишини айтди. Уйида аёлининг тиббий даволаниши учун зарур бўлган барча нарсаларни тайёрлади ва битта хамширани унга қараши учун ёллади.

Йигит ишҳонасининг рахбари мазкур воқеадан ҳабар топиб, унга хар куни ишга икки соатга келиб, қолган вақтда эса, оиласига қараши учун руҳсат берди. Эр ишдан қайтгандан сўнг аёлига таом пишириб, унга ўз қўли билан эдирар, сўнгра уни бағрига босиб, кўнлини кўтарадиган нарсалар айтиб берарди.

Аёли вафотидан олдин бирор кишига билдирмасдан хамширага кичкина қути бериб, уни фақатгина оламдан ўтганидан кейингина эрига беришини тайинлади.

Аёлнинг ахволи оғирлашиб, хаётдан кўз юмди. Эртаси куни хамшира келиб, ўзига топширилган омонатни йигитга топширди.
Эр қутини очганда унинг ичида тўйдан кейин аёлига хадя қилган атирнинг бўш идиши, тўй куни бирга тушган расми ва сизни Аллох учун яҳши кўраман деб ёзилган кумуш узук турарди.

Унинг остида ҳат бўлиб унда қуйидагилар ёзилган эди: “Суюкли мехрибон жуфти халолим! Мендан айрилиб қолганизга махзун бўлманг. Аллохга қасамки, агар менга иккинчи маротаба умр берилганида хам хеч иккиланмасдан албатта сиз билан яшашни танлардим. Лекин сиз ҳохлайсиз, мен хам ҳохлайман. Бироқ, Аллох таоло нимани ҳохласа шу бўлади. Суюкли мехрибоним! Сизга мени оҳирги айтадиган сўзим, вафотимдан кейин бирор солиха аёлга уйланинг. Сиз вазифангизни аъло даражада бажардингиз. Умид қиламанки, қиз фарзанд кўрсангиз мени исмимни қўясиз. Шуни билинг-ки, қабрда бўлсам хам сизни янги оилангиздан рашк қиламан!...”.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →