🍰 Ширинликлар

Лимонли музқаймоқ

3.1К марта ўқилди
Лимонли музқаймоқ
Орамизда музқаймоқни ҳуш кўрмайдиган кишининг ўзи бўлмаса керак. Шу боис бугун эътиборингизга ҳушбўй ва нозик музқаймоқ ретсептини тақдим этамиз. Тайёрланиши кўп вақтингизни олмайди. Бироқ, натижада сизга ва яқинларингизга бир олам қувонч улашиши турган гап.

Керакли масаллиқлар:
4 дона тухум
4 дона ўрта ҳажмдаги лимон
1 стакан шакар
1 чой қошиқ ванилин шакари
70 грамм сарёғ
Тайёрлаш усули:
1. Лимонларни 30 сонияга микратўлқинли печга ёки қайноқ сувга солинг. 2 дона лимон пўстини қирғичнинг кичик томонидан чиқаринг. Сўнг, барча лимон шарбатини чиқаринг.
Лимонли музқаймоқЛимонли музқаймоқ2. Тухумни шакар ва ванилин шакари билан кўпиртиринг.

3. Кўпиртирилган тухум, лимон пўсти ва шарбатини бирлаштиринг. Эхтиёткорлик билан аралаштиринг.

4. Сарёғ бўлагини солинг. Сув хаммомига қўйинг ва қуюқлашгунга қадар қайнатинг. Бу жараён тахминан 7-10 дақиқа давом этади.
Лимонли музқаймоқ5. Белгиланган вақт ўтиб тайёр массани музлатгич музхонасида сақлаш учун идишга солинг ва совутинг. Сўнг, яқинларингизга тақдим этинг.
Лимонли музқаймоқЁқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →