Лимонли музкаймок

Лимонли музкаймок
Лимонли музкаймок


Орамизда музқаймоқни ҳуш кўрмайдиган кишининг ўзи бўлмаса керак. Шу боис бугун эътиборингизга ҳушбўй ва нозик музқаймоқ рецептини тақдим этамиз. Тайёрланиши кўп вақтингизни олмайди. Бироқ, натижада сизга ва яқинларингизга бир олам қувонч улашиши турган гап.


Керакли масаллиқлар:
4 дона тухум
4 дона ўрта ҳажмдаги лимон
1 стакан шакар
1 чой қошиқ ванилин шакари
70 грамм сарёғ
Тайёрлаш усули:
1. Лимонларни 30 сонияга микратўлқинли печга ёки қайноқ сувга солинг. 2 дона лимон пўстини қирғичнинг кичик томонидан чиқаринг. Сўнг, барча лимон шарбатини чиқаринг.
2. Тухумни шакар ва ванилин шакари билан кўпиртиринг.

3. Кўпиртирилган тухум, лимон пўсти ва шарбатини бирлаштиринг. Эхтиёткорлик билан аралаштиринг.

4. Сарёғ бўлагини солинг. Сув хаммомига қўйинг ва қуюқлашгунга қадар қайнатинг. Бу жараён тахминан 7-10 дақиқа давом этади.
5. Белгиланган вақт ўтиб тайёр массани музлатгич музхонасида сақлаш учун идишга солинг ва совутинг. Сўнг, яқинларингизга тақдим этинг.
Ёқимли иштаха!

Туркча бисквит

Кўркам ва юмшоқ. Эътиборингизга Турк ошхонасининг рецептларидан бирини тақдим этамиз. Ҳар қандай торт учун ажойиб танлов. Тайёрланиши оддий, натижаси сизни лол қолдириши турган гап....

Картошка ширинлиги

Машҳур ва барча учун севимли бўлган ширинликлардан бирини сизга тақдим этамиз. Нозик ва ёқимли ширинлик кечки овқатдан сўнг ажойиб десерт ўрнини эгаллайди. Тайёрланиш жараёни эса жуда ҳам оддий....

Пахлава

Паҳлава – мащур қандолатчилик пишириғи бўлиб, қиём қуйилган қаватланган ҳамир ва ёнғоқдан иборатдир. Паҳлава ширинлигини тайёрлаш шарқ ҳалқлари ошҳонасида кенг тарқалган. Ўзбек ошҳонасида паҳлава анъанавий тарзда Наврўз байрамида дастурҳонга тортилади....

Олмали зефир

Яқинларингизни лол қолдиришни ҳоҳлайсизми? У ҳолда уй шароитида олмали зефирни тайёрлашнинг айни вақти. Бу ҳеч ҳам қийин эмас. Тайёрланган зефирлар жуда ҳам нозик ва натижаси сизни ҳурсанд қилиши турган гап....

Лимонли заварной крем

Мўжизавий ва машҳур кремлардан бирини эътиборингизга тақдим этамиз. Нозик ва мазали! Ҳушбўй иси билан янада иштахаочарлик бағишлайди....

Момик ширинлиги

Маргарин 4 стакан ун билан укаланади. Устига ачитки солиниб, аралаштирилади. Сунг, сут солиниб, юмшок хамир корилади. Тайёр хамир 1 соатга музлаткичга куйилади....

Япон-пахта чизкейки

Лол қолдирувчи десерт! Мўжизавий лаззатбахш ва жуда ҳам нозик. байрам дастурхони учун ажойиб танлов. Тайёрланиши жуда ҳам оддий, натижаси дастурхон даврасида барча учун манзур бўлади. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Бодом

Бодом  Бодомнинг ачик ва чучик турлари  мавжуд. Абу Али ибн Сино ачик бодомнинг уруги ва мойи йуталда, астмада, упка силида кон тупиришда ишлатган. Ишлатиш учун Ачик бодом ёгидан сикиб ёги олинади ва шу ёгдан бир чой кошикдан кунига 3-4 махал овкатдан ярим соат олдин ичиб турилади. Мой (ёг) олишни иложи болмаса Ачик бодомнинг данагини уруги билан...

Безе тайёрлаш рецепти - керакли масалликлар, тавсиялар, сирлари

Безе тайёрлаш рецепти жуда оддий, бунинг учун тухум окларини шакар упаси билан уриб купиртириш керак. Баъзан лимон шарбати кушиш талаб этилиши мумкин. Бирок десерт хаводор ва мазали булиши учун тавсияларга катъий амал килиш ва масалликлар нисбатини билиш зарур....

Шоколадли копкейк

Ҳушбўй ва нозик, улар сизни бефарқ қолдирмайди! Байрам дастурхони учун ажойиб танлов. Тайёрланиши оддий, натижаси эса дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомномадан ўз ўрнини эгаллайди. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Фикр қўшиш