🍛 Таомлар

Қолипдаги тухум

2.4К марта ўқилди
Қолипдаги тухум
Болалар ва катталар учун ажойиб нонушта! Бирзумда тайёр бўлувчи, мазали асос солиб тайёрланган тухум. Тўйимли ва шунингдек фойдали ҳамдир.

Керакли масаллиқлар:
3 дона тухум
3 дона помидор черри ёки 1 дона оддий помидор
30 грамм творогли пишлоқ (алметте, филаделфия)
3 ош қошиқ қовурилган пиёз

Тайёрлаш усули:
1. Тайёрланадиган қолипларни творогли пишлоқ билан суртиб чиқинг. Помидор бўлаклари ва пиёздан солинг.
Қолипдаги тухум2. Бир донадан тухум солинг.
Қолипдаги тухум3. Мултиварка идишига сув қуйиб, парда тайёрлаш режимини ёқинг. Сув қайнагандан сўнг, қолипларни теринг ва шу режимда 15 дақиқа давомида пиширинг.
Қолипдаги тухум4. Пишириш жараёнини кастрюлка устига жойланган манти қосқон ёрдамида тайёрлаш ҳам мумкин. Тайёрланган мазали тухумни қолипдан ажратмаган ҳолда, иссиқлигида дастурхонга тортинг.
Қолипдаги тухумЁқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →