🍛 Таомлар

Қаттиқ пишлоқ ретсепти

3К марта ўқилди
Қаттиқ пишлоқ ретсепти
Кўпчиликнинг севимли маҳсулоти бўлган пишлоқ ретсептини эътиборингизга тақдим этамиз! Бу жуда ҳам мазали! Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • Сут – 1 литр (2,5 – 6 % ёғли)
  • Творог – 1 кг
  • Сариёғ – 100г
  • Тухум – 1 та
  • Истеъмол содаси – 1 чой қошиқ
  • Туз – 1 чой қошиқ (тўлдирмасдан)
Тайёрланиши:
1.Сутни қайнаш даражасигача олиб боринг. Сўнг унга творог қўшинг ва яна 3 дақиқа қайнатинг.

2. Ҳосил бўлган массани дока матога солиб, зардобини чиқариб ташланг. У томчиламай қўйса, мажбурлаб қисиб чиқариш керак эмас, шу ҳолатнинг ўзи етарли.

3. Идишда сариёғни эритиб олинг, сўнг унга истеъмол содаси ва туз қўшинг.

4. Эриган сариёғга творогни қўшинг ва 5 дақиқа давомида аралаштириб турган ҳолда паст оловда қайнатинг.

5. Алоҳида идишда тухумни уриб аралаштириб олинг ва творогга қўшинг, барчасини яхшилаб аралаштиринг. Сўнг идишни оловдан олинг, бироз совутинг.

6. Ҳосил бўлган массани идишга солинг ва 3-4 соатга совутгичга қўйинг. Пишлоқ тайёр!

Таъбга кўра уй шароитида тайёрланадиган пишлоққа кўкатлар ва бироз миқдорда майдаланган саримсоқ қўшиш ҳам мумкин.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →