🍛 Таомлар

Олмали қуймоқ

5.2К марта ўқилди
Олмали қуймоқ
Қуймоқ - барча учун севимли нонушта. Тақдим этиладиган қуймоқ ретсепти эса сиз ва яқинларингиз учун жуда ҳам севимли нонушта бўла олади. Ушбу ретсептни бир бор тайёрлашингиз билан такрор ва такрор тайёрлашга одатланасиз. Мазали, оддий ва тез тайёрланади.

Керакли масаллиқлар:
  • 3-4 дона олма
  • 3 ош қошиқ шакар
  • Ванилин
  • Бир чимдим ичимлик содаси ва туз
  • 2 дона тухум
  • Керакли миқдорда ун
  • Қовуриш учун ўсимлик ёғи
Тайёрлаш усули:
1. Олмаларни ювинг.
Олмали қуймоқ2. Олма пўстини ажратинг, тозаланг. Қирғичнинг катта томонидан чиқаринг ва шакар, тухум билан аралаштиринг. Ванилин, ичимлик содаси ва унни солинг.
Олмали қуймоқ3. Унни оз-оздан қуюқ сметана каби хамир тайёр бўлгунча аралаштиринг. Товада ўсимлик ёғини ўрта оловда қиздиринг. 1 ош қошиқдан хамирни солинг ва ҳар томонлама яхшилаб пиширинг.
Олмали қуймоқОлмали қуймоқ4. Нозик ва мазали қуймоқларни шакар кукуни билан сепинг. Иссиқ чой билан қуймоқларни дастурхонга тортинг.
Олмали қуймоқЁқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →