✍️ Шерлар

Аллоҳим кечиргин мен бир бандангни

2.7К марта ўқилди
Аллоҳим кечиргин мен бир бандангни
Юрагим кўксимга сиғмаса нетай
кўксимни азоблар тиғласа нетай
Ичимда нимадир йиғласа нетай
Эшитсин нола- ю қилган тавбамни
Аллоҳим кечиргин мен бир бандангни

Бу қандай ҳол бу,қандай жараён
Ичимда виждоним қилар ғалаён
Бу ҳолим бир сенга, бир менга аён
Вақтида қилмадим номоз тавбамни
Аллоҳим кечиргин мен бир бандангни

Билиб билмай қилган гуноҳлар учун
Ношукрликла айтилган оҳ воҳлар учун
Согинган кўпгина нигоҳлар учун
Гуноҳидан кечгин бир арзандангни
Аллоҳим кечиргин мен бир бандангни

Тиличаси ёмону юраги тоза
Фақат яҳшиликдан олар андоза
Дардини қилмайди кўп ҳам овоза
Рози қилгунимча ота онамни
Аллоҳим кечиргин мен бир бандангни

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Барчаси ялтироқ барчаси сохта

10-август, 20182.4К
Шерлар

Ғийбатим қилди

10-август, 20183.3К
Шерлар

Оғушингга шўнғиб кетар руҳ

10-август, 20182.2К