Аллоҳим севгингдан бир парча бергин

Юрагим ишкингда чўгдек ёнса ҳам,
Дунёдаги барча мендан тонса ҳам.
Телба деб қалбимни юлиб олса ҳам,
Аллоҳим севгингдан бир парча бергин.
Майлига чўлларни кезмай умрбод,
Ҳолимни кўрганлар юборсин-деб дод.
Дийдорингга етолмай қилайин фарёд,
Аллоҳим севгингдан бир парча бергин.
Номингни айтмасдан тура олмайин,
Сени уйламасдан юра олмайин.
Майлига бой одам бўла олмайин,
Аллоҳим севгингдан бир парча бергин.
Десинлар кўрганлар ким бу девона,
Ишкингда қул бўлай мен ёна-ёна.
Азоблардан бўлсин ҳил-ҳил шу жона,
Аллоҳим севгингдан бир парча бергин.
Токи кўзларимдан меҳр порласин,
Ишкингни тафтидан қалбим гулласин.
Бугун шайтон аламдан ўксиб йигласин,
Аллоҳим севгингдан бир парча бергин.
Борлиқни севги бир-ла кўришим учун,
Асл севги қандайлигин билишим учун.
Дунё азобларига дош беришим учун,
Аллоҳим севгингдан бир парча бергин.
Ишксиз қалбим мисли музга айланган,
Тилим шакар эмас, тузга айланган.
Умрим ҳам оҳирлаб кўзга айланган,
Аллоҳим севгингдан бир парча бергин.
Дунёдаги барча мендан тонса ҳам.
Телба деб қалбимни юлиб олса ҳам,
Аллоҳим севгингдан бир парча бергин.
Майлига чўлларни кезмай умрбод,
Ҳолимни кўрганлар юборсин-деб дод.
Дийдорингга етолмай қилайин фарёд,
Аллоҳим севгингдан бир парча бергин.
Номингни айтмасдан тура олмайин,
Сени уйламасдан юра олмайин.
Майлига бой одам бўла олмайин,
Аллоҳим севгингдан бир парча бергин.
Десинлар кўрганлар ким бу девона,
Ишкингда қул бўлай мен ёна-ёна.
Азоблардан бўлсин ҳил-ҳил шу жона,
Аллоҳим севгингдан бир парча бергин.
Токи кўзларимдан меҳр порласин,
Ишкингни тафтидан қалбим гулласин.
Бугун шайтон аламдан ўксиб йигласин,
Аллоҳим севгингдан бир парча бергин.
Борлиқни севги бир-ла кўришим учун,
Асл севги қандайлигин билишим учун.
Дунё азобларига дош беришим учун,
Аллоҳим севгингдан бир парча бергин.
Ишксиз қалбим мисли музга айланган,
Тилим шакар эмас, тузга айланган.
Умрим ҳам оҳирлаб кўзга айланган,
Аллоҳим севгингдан бир парча бергин.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!