📖 Ҳикоялар

Мазлумнинг дуосидан қўрқ

1 дақиқа 3.3К марта ўқилди
Мазлумнинг дуосидан қўрқ
Йўлда кетаётиб машиналар тирбандлигидан анча тўҳтаб қолдик. Йўл четида бир аёлни ғалати хатти-харакатлари эътиборимни тортди. Бечорагина ақли заиф экан деб ачиндим. Кимгадир жуда ўҳшатдим, аммо эслолмадим. Куни билан иш билан банд бўлиб ора-орада лоп етиб халиги аёл хаёлимга келади, кимгадир ўҳшаркан деб ўша "ким"ни эслашга харакат қиламан. Ванихоят, эсладим.

10-синфда ўқирдим, акамни ўртоғини акаси уйланди. Келин жуда чиройли эди. Хайит дастурҳонига келинни қўлидан чой ичишга чиққан биз қизлар келинни чиройи-ю, ҳушмуомаласига махлиё бўлиб анчагача гапириб юрдик. Кейин ўзим хам турмушга чиқиб кетдим.

Бир кун уйга келганимда бувим ва онамни сухбатларини эшитиб қолдим. Бечора бу келинга эри ва қайнонаси жуда катта зулм қилишибди. Келинни бегона билан тутиб олганликда айблашибди. Икки қиз ва ҳали ёшига тўлмаган ўғилчасини " бола тарбиясига нолойиқ" деб ҳужжат тўғирлаб онасига бермай олиб қолишибди. Бечора келин ҳудони зорини қилди: "эшигингизда чўри бўлиб ҳизматингизни қилай, болаларимдан айирманг", деб роса йиғлади. Бағритош эр ва қайнона эримади.

Фарзандлари қатнайдиган боғча панжарасига осилиб, уларни дийдорини кўриш учун хар куни қатнади. Аҳийри эси оғиб қолди. Эрини қарғади:" Илоё косанг оқармасин". Қайнонасини қарғади:" Келинмас қиз бўлай дегандим, билмади, илоё кўр бўлсин".

Маъсума аёлига тухмат қилиб эр хам рўшнолик кўрмади, бошқа аёлга уйланди, аммо фарзанд кўрмади, гуриллаб турган тижорати касодга учради, ичкиликка берилди. Аввалгидай тўкинлик йўқлигига ҳотини хам ташлаб кетди. Қарғишга учраган қайнонанинг кўзи ожиз бўлиб қолди.

"Ёмон отлиқ" ҳотинидан қолган фарзандлар улғайиб отаси ва бувисининг қилмишига қарамай уларни ҳизматида. Билган одамга энг катта жазо шу эмасми...?

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →