Қайтар дунё

Ширакайф уч оғайни нимқоронғуда "Мў'жиза" деб номланувчи чойҳонадан чиқишди.
- Машинани йўлнинг у четига қўйганман, - деди Нодир тишлари орасидан "чирт" этиб тупуриб. - Йўл-йўлакай сизларни уй-уйларингизга ташлаб ўтаман. Улар катта йўлни кесиб, дараҳтлар орасидан ўтишаётганда, ногиронлар аравасидаги бир кишини таёғи билан ўтларни пайпаслаётганини кўришди.
- Иэ, бу одам нима қилиб, адашиб юрибди, - деди Нодир беписанд.
- Кечирасизлар, жўралар, - деди ожиз киши. - Адашиб қолдим. Махаллот кўчаси томон йўлга солиб юборсанглар, илтимос.
-Тавба, ўзинг кўр бўлсанг, қоронғуда кўчада бало борми, - деди Нодир ғудраниб, - Мана бу томонга юрасиз, - дея тескари томонга буриб юборди уни.
- Бекор қилдинг, - деди Жамшид, - аҳир, ожиз одам бўлса...
- Иккинчи бемахалда кўчаларда тимирскиланиб юрмайди.
- Балки бирор хожат билан чиққандир.
- Ташвишини эйишни қўй ўшани. Яна суриштириб ўз йўлини топиб олар...
Улар машинага ўтириб, кўздан ғойиб бўлишди. Бу воқеа уларнинг ёдидан хам чиқиб кетган эди, лекин... Орадан уч ой ўтиб Нодирнинг ҳотинини тўлғоқ тутиб, туғруқҳонага олиб келишди. Шифоҳона эшиги олдида машина калитини ўйнаб келаётган Нодирга онаси дуч келди.
- Ха, онажон, сизни набира билан табрикласам бўладими?
- Болам, ҳунук ҳабар. Ҳотининг ўғил туғди. Лекин бола ногирон, икки кўзи хам ожиз. Хайронман, бизнинг уруғдан бундайлар ўтмаган.
Нодирнинг вужуди титраб, қулоқлари ғувиллай бошлади. Беиҳтиёр кўз олдида ўша аравачадаги ногирон одам гавдаланди. Тили айланмай тошдай қотиб қолди...!

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!