📖 Ҳикоялар

Ўрни бўлмаса хам яҳшиликни экаверинг...

1 дақиқа 2.9К марта ўқилди
Ўрни бўлмаса хам яҳшиликни экаверинг...
Шифоҳонада ёши улуғ киши даволанарди. Хар куни уни зиёратига ёш йигит келар эди. Қария билан бир соатдан кўпроқ вақт бирга бўлиб, овқатланиш, ювинишига кўмаклашар ва шифоҳона боғчасида сайир қилдиргани олиб чиқарди. Мўйсафиднинг бошқа эхтиёжи қолмаганидан кўнгли жойига тушгандагина хотиржам кетарди. Кунларнинг бирида хамшира ахволини текшириш ва дори — дармонларни бериш учун ҳонага кирди. Ва:
— МашаАллох, Аллох сизга шундоқ ўғил берибди. Хар куни кўргани келади, — деди. Қария унга бир караб қўйдида, хеч нарса демай кўзларини юмди ва:
— Қанийди, у менинг ўғилларимдан бири бўлса?! Бу йигит биз яшаган махалладаги бир этим бола эди. Бир куни уни отасининг вафотидан кейин масжиднинг эшиги олдида йиғлаб ўтирганини кўрдим. Уни юпатдим, холва (ширинлик) сотиб олиб бердим. Ушандан кейин у билан на кўришдим, на гаплашдим. Мен ва аёлим қаровсиз қолганимизни билиб, хар куни ахволимиздан ҳабар олиш учун бизнинг зиёратимизга келадиган бўлди. Мен касал бўлдим. Аёлимни ўз уйига элтиб, даволатиш учун мени касалҳонага келтирди. Ундан:
— Эй болам, нима учун бизнинг машаққатимизга элка қўйяпсан? — деб сўрадим. У табассум қилиб:
— Ўша холванинг мазаси хали ҳам оғзимда турибди, — деди.
*********
Ўрни бўлмаса хам, яҳшиликни экаверинг…
Яҳшилик қаэрга экилса хам зўе бўлмайди.
Орадан кўп вақтлар ўтса хам, яҳшиликни фақат эккан
инсонгина ўрийди.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →