Захар кучи

Бир оилада кўп жанжал бўлар, эри ҳотинини муросага келтириши жуда оғир экан. Эр ҳотиндан, ҳотин ундан тинимсиз нолир экан. Кунлардан бир кун улуғ табиб олдига бориб эридан кўп ҳасрат қилибди ва бир заҳар беришини сўрабди, шояд шу заҳарни эрига бериб ундан қутулса…
Табиб бироз сукут сақлаб ичкари уйга кириб кетибди ва косада бир суюқлик олиб чиқиб ҳотинга берибди:
"Қизим, ушбу заҳар секин таъсир қилувчидир, лекин ўта кучли. Эрингиз жуда борса йигирма кунда ўлади. Ушбу заҳарни ишлатиш усули ҳам жуда осон. Эрингиз жанжал бошласа ушбу заҳарни оғзингизга олиб, эрга қараб сукут сақлаб туринг".
Аёл ҳурсанд бўлиб табиб ҳузуридан чиқиб кетибди.
Орадан ун кун ўтиб ўша аёл жуда ғамгин қиёфада табиб ҳузурига келибди ва унинг оёғига йиқилибди, эрини ўлдирмаслигини зорланиб сўрабди. Табиб дебди:
- Энди иложи йўқ, вақт ўтди. Аҳир ўзинг айтгандинку, эрим жанжалкаш, бадфеъл деб.
Аёл илтижо килибди:
Оҳ, табиб, эрим жанжал қилмай қўйди. Муросамиз жуда яҳши. Мен унинг бунчалик яҳшилигини билмабман.Агар ўлиш керак бўлса, майли, мен эрим учун ўлишга ҳам тайёрман. Аҳир шундай яҳши эрни ўлдириб, бир умр виждон азобида қандай яшайман.
Табиб кулиб дебди:
- Қизим! Мен табибман, менинг касбим даволаш, ўлдириш эмас. Сенга берганим заҳар эмас - балки оддий сув эди. Сен ушбу сувни оғизингга олиш билан бирга гапиролмай қолардинг. Мана энди тушунгандирсан: эрнинг жаҳли келганда аёл жим турса ҳеч қандай жанжал бўлмайди!
Ха, эр оила подшоси, ҳотин эса унинг вазиридир. Подшоси одил, вазири ҳалол ва ақлли оила обод ва бекаму кўст бўлур...

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!