📖 Ҳикоялар

Хиёнатнинг ачҳиқ сабоғи

5 дақиқа 12.8К марта ўқилди
Хиёнатнинг ачҳиқ сабоғи
Мустафо ишдан эрта келганидан афсусланди. Тозаланмаган уй, дазмолланмаган кийимлар, бўш қозон, чақалоқнинг тинимсиз йиғлаши — буларнинг бари йигитнинг юзини буриштирарди-ю, лекин ўзини босишга уринди. Иссиқ хаво сабаб боши оғриётгани учун дам олишга қулайроқ жой излаб, хали у-хали бу ҳонага кириб кўрди. Бироқ хамма тарафдан янги туғилган чақалоқнинг овози келар, бу овоз эркакни таъқиб этарди гўё.
— Оббо, нега йиғлайверади бу? — деди эркак ўзига-ўзи гапириб.
— Бу эмас, фарзандимиз! — деди ўғлини тинчлантиришга уринаётган Мадина.
— Бошим оғрияпти, тезроқ уҳлат…
— Уҳламаса, айб мендами? — асаблари таранглашган она кўзига ёш олди.
— Қорни очдир?!
— Қорни тўқ!
— Бирор жойи оғриётгандир…
— Билмайман, билмайман! — деди Мадина чақалоқни ётоққа қўйиб. — Ўзим хам қийналиб кетдим!
— Битта болага хам қарашни эплолмайсан! — бақириб юборди Мустафо.
Мадина боласини қайта қўлига олиб, эрининг ортидан пичирлади: «Ха, бош фақат сизда бор».
Мустафо уйда ўтиролмагач, эшикни қарсиллатиб ёпди-ю, ўзини кўчага урди. Эркак шўҳ, қувноқ хаёт тарзида яшаб, шунга кўникиб қолганиданми, оила мухитини хазм қилолмас, бу холат, айниқса, фарзанд кўргач, жуда авжига чиққанди. Ҳотинининг на эрга, на уй ишларига ва на ўзига эътибор қаратмаётгани хам Мустафонинг ғазабини келтирарди.
Уйига қайтганида чақалоқнинг овози тинчиганидан бироз кўнгли кўтарилди. Кийимларини алмаштириб, энди ёстиққа бош қўяй деганди хамки, рафиқасининг ёнида турган қўл телефонидан ҳабар келгани хақидаги овоз эшитилди. Мустафо тўйдан аввалроқ ҳотинига рашкчилигини тушунтирган. Шу сабаб рафиқасининг хар бир қадамини назорат қилиб турарди. Ижтимоий тармоқлардаги сахифани хам, ўзи мудом текшириб туриш шарти билан очиб берган. Мана, хозир хам келган ҳабар дугонасидан эканини кўргач, ҳаёлига қаэрдандир «Қайси дугонаси бўлдийкин, расми бормикин?» деган фикр келди. Расм очилгач, қарасаки, нихоятда чиройли қиз элкалари ҳийла очиқ кўйлакда шўҳ-шодон кулиб турарди. Ютиниб қўйган Мустафо бироз суратга тикилди-да, саломга алик олди.
— Нега ёзмадинг?
— Уҳлаётгандим.
— Ахволларинг қалай, она бўлиш зўр эканми?!
— Қийин экан.
— Сенга айтдим, эрга тегишга шошилма деб. Эринг билан ярашиб олдингми?
— Ха. Эрим хақида фикринг қандай?
— Эринг жуда чиройли йигит, таништириб қўймайсанми?
— Танишгинг келяптими?
— Тинчлан, хазил-ку!
Мустафонинг энди кўнглига нимадир кирди. Экран ортида жилмайиб турган бу қизни унча танимасди-ю, лекин хали турмушга чиқмагани аниқ. Йигит кўп ўйланмади, ҳотинининг телефонидан барча ҳабарларни ўчирди-да, ўзининг телефонини олиб, бошқа ҳонага чиқиб кетди. — Салом!
— Ким бу?
— Мен, ўша сен танишишни истаётган Мустафо, дугонангнинг эриман.
— Мадина, бу яна қандай хазил?
— Хазил эмас, рост. Фақат бу хақда аёлимга айтма, биз шунчаки дўст бўламиз!
Қизнинг майлини сезган йигит Нилуфар билан хар куни гаплаша бошлади. Улар куни қандай ўтаётгани, кайфияти, хатто нима овқат эйишаётганигача бир-бири билан тинимсиз ёзишарди. Мадина эрининг қўлидан телефон тушмай қолганини сезарди-ю, лекин бу холат иши билан боғлиқ, дея эътибор бермасди. Дастлаб одатий хаётдан зерикиш туфайли шунчаки мулоқот қилиб туришни кўзлаган йигит, эндиликда Нилуфарга ўрганиб қолаётганлигини ўзи хам сезаётганди. Қиз билан учрашиш катта ҳато эканини яҳши билар, аммо ўша дам яна қаэрдандир миясига «Бир маротаба кўришсам, нимаси ёмон?» деган фикр келиб уриларди. Улар шу тариқа икки кундан сўнг учрашишга келишиб олишди.
Эрта тонг. Йигит кийиниб, кўчага чиқиш учун тайёрланар, бугунги учрашувга эса хафсаласи йўқ эди.
«Нилуфар чиройли қиз! Бир мартагина учрашаман, бироз гаплашаман. Мен Нилуфар билан шунчаки дўст тутиндим, ҳолос!» Турфа ўйлар исканжасида қолган йигит бир ҳўрсинди-да, уйидан чиқди. Шу пайт қўл телефонидан ҳабар қўнғироғи эшитилди.
— Мадинанинг қўл телефонини олишни унутманг!
— Нега?
— Бир нарса кўрсатаман.
Анчадан бери Мадинанинг қўл телефонини текширмай қўйган Мустафо ўша «бир нарса» нима эканини билишга қарор қилди.
Йигит Нилуфарни узоқдан кўрди-ю, дарров таниди. Қиз расмдагидан хам ҳушрўй, баланд бўйли, нигохида қатъийлик чақнаб турарди. Мустафо фақат бир нарсага — тез-тез қўл телефонига қараб қўяётган қизнинг холатини тушунолмай халак.
— Айтгандай, Мадинанинг телефонини нега сўрадинг?
— Бир нарсани билиб қолдим, менимча, сиз хам билишингиз шарт! — деди Нилуфар ундан кўзини узмай.
— Тушунмадим…
Шу пайт яна ўша таниш овоз эшитилди. Телефонга ҳабар келганди. Бироқ Мадинанинг телефонига. Мустафо дарров ҳабарни очди. Очди-ю, шу он кўзлари катта-катта очилиб кетди.
— Тинчликми? — деди қиз.
— Жим тур! — бақирди Мустафо ғазабдан қизариб.
Мустафо телефон экранига узоқ тикилиб, «Салом, Мадина. Мустафо ишга кетдими?» деган ҳабардан ларзага тушар, энг дахшатлиси, бу ҳабар яқин дўсти Жавлоннинг рақамидан юборилганди. Зора, адашаётган бўлсам, деган ўйда Мустафо титраётган бармоқлари билан ҳабар келган сахифадаги суратга қаради. Адашиши мумкин эмас, Жавлон экран ортида кулиб турибди. «Минг лаънат!» дея қўллари мушт бўлиб тугилган Мустафонинг тишлари тақиллар, кўзи тез-тез пирпирарди. Нилуфар эркакнинг ўзгараётган холатини сокинлик билан кузатарди. Йигит даст ўрнидан турди-да, Нилуфарга лом-мим хам демай машинаси томон шошилди.
— Аламли эканми?!
Мустафо таққа тўҳтади. Ортига ўгирилса, қиз жилмайиб турибди.
— Нимаси кулгили?!
— Энг яқин дўстинг билан умр йўлдошингни ушлаб олиш-да! — деди қиз хамон жилмаяркан.
— С-сен буни…
— Нафақат дўстинг, хар қандай бегона билан бундай иш…
Қиз бошини сарак-сарак қилди-да, ўрнидан туриб, йигитга яқинлаша бошлади. Ва жуда яқин келиб, Мустафонинг кўзларига тик боқди.
— Шунчаки гаплашиб туриш деган вазият йўқ. Бу ҳиёнат! Хар қандай «шунчаки»ларнинг бари ҳиёнат!
Мустафо титраб кетди. Ҳудди танаси бўйлаб бир гала хашарот юраётгандай сесканди.
«Нега жахлим чиқяпти? Аҳир мен хам ҳотинимга нисбатан айнан шу ишни қилдим-ку. Йўқ, уни соғ қўймайман. Барибир, иккаловини хам соғ қўймайман. Аммо бу мегажин бўлаётган воқеаларни қаэрдан биляпти?!»
Ҳаёллари чалкашиб кетган йигит хозир буларни мулохаза қиладиган ахволда эмас. Мустафо бир нарсани, уйга тезроқ бориб, рафиқасини бирёқлик қилишни ўйларди. Нилуфарга хеч нарса демай, такрор машинаси тамон ўгирилганди хамки, қаршисида пайдо бўлган дўстини кўрди ва жазавага тушиб, унга ташланди.
— Ўзингизни босинг, Мустафо! — ўртага тушди қиз.
Энди эркак кулмас, аксинча, нихоятда жиддий эди.
— Қоч йўлимдан, буни ўлдираман! Ҳотинимга СМС ёзишни кўрсатиб қўяман унга!
— Мен ёздим ҳабарни! — бақирди Нилуфар ва чўнтагидан Жавлоннинг қўл телефонини чиқарди. — Биз Жавлон билан келишиб, атай уюштирдик буни! Фарзанди билан андармон дугонамга ҳиёнат қилмаслигингиз учун. Бу иш шу эрда қолади, аммо энди ақлингизни йиғинг! Ҳиёнат қанчалик ёмон хиссиёт эканини сиз хам англадингиз!
— Н-нима?!
Мустафо Нилуфарнинг қўлидаги телефон чиндан Жавлонники эканига ишонч хосил қилгач, ховуридан тушди.
— Нилуфарга ҳабар йўллаган кунингдаёқ бу хақда менга айтган. Биз у билан бир жойда ишлаймиз ва сени тарбиялаб қўймоқчи эдик, ҳолос! — деди Жавлон дўстининг элкасига қўлини қўйиб.
Мустафо бироз жим тургач, Жавлоннинг қўл телефонидан рафиқасининг рақамини ўчириб ташлади, сўнг Жавлон ва Нилуфарга бир қараб олди-ю, индамай машинасига ўтирди. Йигит йўл бўйи фақат «Ҳудога шукр» дея ўзига-ўзи пичирларди. Уйига кирганида гўдакнинг йиғиси эшитилар, атроф бироз бесаранжом, рафиқаси эса боласини овутиш билан овора.
— Бер менга, — деди Мустафо ўғлини қўлига оларкан, сўнг Мадинани хам қучди ва ажиб бир ҳотиржамликни хис этди. Энди унинг учун хаммаси узгарганди...

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →