Севгилимнинг тўйи куни…

Мен баҳтнинг бошқа томонини топдим… Ҳудди танганинг икки томони бўлганидек баҳтнинг хам икки томони бор, ишонинг, ўз тажрибамдан гапиряпман.
Мен уни шунчалик севардимки, хеч қачон бирга бўла олмаслигимизни билиб хам севардим…
Унга унсиз термулиб, гўзаллиги ва ширин сўзларига махлиё бўлиб ўтирардим. Шундай дамларда агар жонингни бер деса, хеч иккиланмай берворардим… Лекин у хеч нима сўрамасди…
Мен эса уни қийнардим…
Қайлиғидан воз кечишини, менга турмушга чиқишини жуда-жуда ҳохлардим.
У эса синиқ жилмайиб қўйишдан нарига ўтмасди. Аввалига уни айблардим.
— Қандай қилиб ўзинг севмаган одамга турмушга чиқасан… Сенда юрак йўқ, тошсан, — деган пайтларим хам бўлган. Ўшанда унга қаттиқ озор бераётганимни билмасдим… Ҳудбинлигимни бошқаролмай ундан кўп нарса талаб қилганман. Аслида, у менга хеч нима ваъда қилмаганди.
Фақат сизга озор беришни истамайман, дерди. Лекин бу билан жонимга янада қаттиқроқ озор бераётганини тушунмасди. Мухаббатдан қийналишга жон деб рози бўлардим. Лекин у рози эмасди.
Бир бошидан гапириб берадиган бўлсам, у билан институтни тугатиб, ишга кирганимда танишганман. Директор аризангизни ёзаверинг, деб чиқариб юборганда, котибанинг ҳонасида бир муддат каловланиб турдим-да, компъютердан бош кўтармай нималарнидир чиқиллатаётган қизга нажот кутгандек қарадим.
— Қоғозингиз йўқми?
— Қоғоз керакми?
Бу гапни иккаламиз бир пайтда айтиб, кейин кулиб юбордик. Тезда ариза ёзиб, эртаси куни ишга чиқадиган бўлиб уйга қайтдим. Йўл бўйи ўша қиз ҳаёлимдан кетмади. Нимадан ҳурсандлигимни ўзим хам билмасдим, ишга кирганимданми ёки шундай чиройли қизни учратганимданми?..
Лекин биринчи иш кунданоқ ҳаёлларим тумандек тарқади. У хақида хали хеч бир маълумот йиғиб хам, хуснига тўйиб термилиб хам улгурмагандим… Қоп-қора «иномарка» автомобилда келган йигит уни машинасига ўтқизди-ю, олиб кетди… Кўнглим вайрон бўлганча қолавердим…
Мен билан бирга сигарет чекиб турган хамкасбим холатимни сезди, шекилли:
— У фотихаланган… — деди сигаретни чуқур-чуқур тортиб.
— Уйдагилари қариндошига мажбурлаб фотихалаб қўйишган…
Ҳаёлларимни сездириб қуйганимдан ҳижолат бўлдим.
У эса фикрларимни ўқиётгандек яна давом этди:
— Ишга келган борки, уни севиб қолади…
Мадина хақида эшитганларим шу бўлди.
Негадир ишлашга иштиёқим хам қолмади. Хар куни уни кузатаман…
Нафис, чиройли, баъзан махзун, баъзан қувноқ… Туйғуларимни тизгинлаб олган бўлсам-да, юрагимдаги умид ўчмасди. Аҳир хали тўйи бўлмаган-ку! Тўғриси, унинг қайлиғи билан рақобатлашишга мендек оддий йигитга йўл бўлсин эди. Лекин кўнгил ўлгур, кўнмаса қийин экан… Ҳаёлимда уни бойвачча йигитидан тортиб олардим, кейин бир умр баҳтли яшардик… Секин-секин у хам мен билан бемалол гаплашадиган бўлди. Иккаламиз битта ҳонада ўтирамиз, унинг саришта ва озодалига жуда хавасим келарди. Уйимни яшнатиб юришини ҳохлардим.
Уйда тўртта ўғилдан кейин туғилган ягона қиз бўлгани билан эрка-тантиқ эмасди. Аксинча, баъзан ҳомуш тортиб қоладигандек туйиларди…
Унинг эркаланиб, эркин гапиришлари жуда ёқарди…
У қанчалик мени ўзига яқин олиб гапирса, шунчалик жоним азобланарди.
Ишҳонадаги йигит-қизлар йиғилса, албатта гап мухаббат мавзусига буриларди. Хар гал «мен мухаббатга ишонмайман», — дердим қайсарлик билан.
— «Қизларга умуман ишонмаслик керак, мухаббат тўйдан кейин келади».
У эса катта-катта кўзларида хайрат билан менга қараб қоларди.
— Хали севиб қолмагансиз-да… Бўлмаса унақа демаган бўлардингиз, — дерди. Қайсарлик билан гапимда туриб олсам-да, ичимда «кошки эди севиб қолмаганимда», деб эзилардим.
Унинг бошқа қизларга ўҳшамаган майинлиги мени кун сайин ўзига жалб этаверарди. Оҳири унга хазил аралаш «Агар фотихаланган бўлмаганингизда сизни севиб қолардим» дейдиган бўлдим.
У эса одатдагидек жилмайиб қўя қоларди. «Нега тақдир уни менга асрамаган, нега мендан олдин фотихаланиб қўйишган», деган саволлар билан ўзимни қийнардим. У эса тўйи яқинлашгани сайин ўз ташвишлари билан овора эди. Лекин бошқа қизларга ўҳшаб қувониб эмас, балки, шундай қилиш керак бўлгани учун қилаётгандек туйиларди назаримда.
Бу қиздаги мени ўзига махлиё қилган сири нимадалигини билолмай бошим қотарди.
Тўйи яқинлашгани сайин азобим ортиб бораверди.
Энди уни ёмон кўриб борардим. «Нега учради, ёмон гапириб уришиб берса-чи», деб ўйлардим. Баъзан гап орасида уни жеркиб берардим, гох қўполлик қилардим…
У эса қўполлигимдан кўзи ёшга тўлса-да, индамай қўя қоларди.
Бир куни 8-март байрамида ишҳона яқинидаги кафеда ҳотин-қизларга байрам қилиб бердик. Рахбардан яшириб йигитлар оз-оздан ичиб олдик. Беиҳтиёр унга тикилиб қолдим. Бунинг нотўғрилигини билардим, лекин иҳтиёримга қарши чиққим келмасди. «Бугун бир кўнглимнинг амрига бўйсунсам бўйсунибман-да. Аҳир хар куни бечорани қафасга соламан», ҳаёлимдан ўтди.
Тушлик пайтига мўлжалланган байрам анчага чўзилди, кейин ишҳонага қайтдик. Шунда биринчи марта унга тик қараб:
— Нега мени кутмай турмушга чиқиб қўйдингиз-а? — дедим.
Гапларимни хар доимга хазилларимга йўйиб, кулиб қўя қолди.
— Кулманг, рост айтяпман… Мен сизни яҳши кўриб қолганман. Ўша биринчи учратган кунимдан буён яҳши кўраман…
У менга хайрат билан тикилиб қолди, кейин секингина:
— Биламан, — деди.
— Нимани биласиз?… — энди мен хайратландим.
— Яна хазилкашлик қилаётганингизни, — кулди у.
— Хозир мухаббатга ишонмайман, севги йўқ нарса, дейсиз…
— Қайлиғингиздан тортиб олсам, менга тегасизми?
— Йўқ, — кулиб юборди у.
— Сизга тексам, рашк қилавериб кунимни кўрсатасиз…
Тилим айланмай қолди.
Ахмоқона хазилкашлигим бошимга бало бўлди.
Шу куни ишдан чиқиб, байрам бахона роса ичдим. Юрагим шунақа сиқилдики, дунё кўзимга қоронғу эди. «Нега хам учратдим? Тинчгина яшаб юрувдим…
Энди хаммани унга таққослайман, хаммадан унинг ҳислатларини аҳтараман! Энди қандай яшайман!»
Энди хар куни унга яҳши кўришимни айтадиган бўлдим.
У эса кулиб қўйишдан нарига ўтмасди.
Бир куни ўзимни тута олмадим.
— Бирор марта бўлса-да, гапимни жиддий оласизми? Аҳир мен ишқингизда жинни бўляпман-ку! Қанақа берахм қизсиз!
У анчагача жавоб бермади, кейин секингина:
— Аксинча… мен жуда рахмдилман. Севиб қолиб, қийналишингизни ҳохламайман! Буни қанчалик азоблигини билмайсиз…
— Ҳудди бировни севадигандек гапирасиз-а?! Сиз тошюраксиз, хеч кимни севмайсиз… Сиз хатто ўша… қайлиғингизни хам севмайсиз!
Бу гапимдан кейин у йиғлаб юборди ва югуриб ҳонадан чиқиб кетди. Шу билан эртаси куниям ишга келмади. Жинни бўлиб қолай дедим. Ўзимни ўзим ёмон кўриб кетдим. Энди бу эрда қололмасдим.
Ариза ёзиб рахбаримнинг хай-хайлашига қарамай ишдан бўшаб кетдим. Тезроқ уни унутмасам жинни бўлишим аниқ. Одамнинг яҳши ҳислати хам бировга озор бериши мумкин экан. Мен унинг яҳшилигидан куйгандим. Лекин ундан узоқда хам унинг ҳаёли билан яшардим. Азобимда, фироғимда хам у.
Ўзимча ундан воз кечмоқчи эдим, лекин бу мен ўйлаганчалик осон эмас экан. Хар куни телефонимга жиринглаб қолармикан, деб тикиламан. Бу дунёда хеч ким мени унчалик тушунмайди. Фотихалангани сабаб менга барча гапларини айтган, мен уни жуда яҳши билардим…
Ишдан кетиб дадам билан савдода ишлай бошладим. Уни унутиш учун кўпроқ ишлашим керак эди. Бир томондан унинг қайлиғи бойвачча йигитлиги аламимни келтирарди. Соғинч азобини энгиш учун хар уни эслаганимда телефонимга «Соғиндим» деб ёзиб қўядиган одат чиқардим. Бир кунда эллик марта ёзибман! Кейин бу эрмакка айланди. Соғинчларимни санаб қалбим тафтини босардим. Дадамда тижоратда, янги иш жойлари очишда туғма қобилият бор эди. Қайси ишга қўл урмасинлар, албата ўнгидан келарди… Мен хам шу йўлдан кетдим. Дадамнинг ишини анча энгиллатдим.
Орадан уч ойлар ўтди.
Дадам касодга учраган бир тадбиркорнинг тўйҳонасини сотиб олиб, уни юритишни менга топширди…
Тўйлар мавсуми яқин бўлгани учун тезда таъмирдан чиқариб, мижозларга тақдим этишимиз керак эди. Туну кун шу иш бўйича югурдим, айтилган муддатда ишларни тугатдим. Кўп ўтмай тўй ўтказадиган талабгорлар хам чиқди. Ўз ишимдан фаҳрланиб тўйҳона эшигида турибман. Карнай-сурнайлар садоси остида оппоқ лимузиндан новвотранг костюм-шим кийган куёв бола тушди… Уни кўриб юрагим тўҳтаб қолай деди…
Демак, тўйҳонамдаги биринчи тўй севгилимники экан! Эй, Ҳудо, қайси гунохларим учун?..
Оёғим остидаги эр йўқолгандек бошим айланиб кетди…
Куёв қўлини узатганда машинадан оққушдек бўлиб келин хам тушди. Кўзимни юмиб олдим, унинг баҳтиёр чехрасини кўришга тоқатим йўқ!
Шартта тескари ўгирилиб кета бошлагандим, нимадир қаттиқ гумбирлаб, атроф қийқириқларга тўлиб кетди. Шошиб ўгирилдим… куёв жўралар келин-куёв шарафига салют отишган экан… Лекин мен салют эмас, бошқа нарса хайратга солди. Куёвнинг ёнидаги қиз Мадина эмас, бошқа эди! Ишонмай унга тикилиб қарадим. Йўқ, кўзларим алдамаяпти. У бошқа!
Югуриб биринчи қаватдаги ҳонамга югурдим. Эшикни махкам ёпиб, таниш рақамларни тердим… «Алло» деган майин овоздан томоғимга нимадир тиқилгандек бўлди.
— С-салом, берахм… Нега шу пайтгача бирор марта қўнғироқ қилмадингиз?
Бир зумлик сукунатдан кейин жавоб келди:
— Сиз барибир мухаббатга ишонмайсиз-ку!
— Ишонмайман! — яна қайсарлигим тутди.
— Лекин менга тегсангиз, кунингизни кўрсатаман, биласиз-а!
— Биламан!..
Ўзим таъмирлатган тўйҳонада тўйимиз бўлиб ўтди.
Биз-бир-биримиз учун яратилганимизни вақтида хис қилдик.
Бошқа севишганларга хам шуни маслахат берамиз, хаётингизнинг хар лахзасида хушёр туринг, баҳтингизни бой бериб қўйманг..

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!