Уч васият

Луқмони хаким ўлимидан олдин ўғлига уч васият қилди: биринчиси – зинхор ҳотинингга сирингни айтма, иккинчиси – бойликка янги этишган нокасдан қарз олма, учинчиси – миршаб билан дўст тутинма.
Отаси вафот этгач, ўғил бу уч васиятни синаб кўрмоқчи бўлди. Бозордан бир қўй олди-да, сўйиб қопга солди. Оғзини махкам боғлаб, уйга келтирди. Ҳотини сўради:
–Бу қопда нима бор?
– Бировни беҳос ўлдириб қўйдим. Изни йўқотиш учун уни қопга солиб олиб келдим. Эрингдан айрилиб қолишни истамасанг, зинхор битта-яримтага гуллаб қўйма, – деди.
Кейин янги бойиган кишидан қарз олди.
Миршаб билан дўст тутинди.
Бир куни ҳотини билан гапи қочиб, уни тутиб урган эди, этти махаллани бошига кўтарди:
– Вой-дод, мусулмонлар! Эрим одам ўлдириб ўрганган, энди мени хам ўлдирмоқчи!
Бу гапни дархол хокимга етказдилар.
–Қочиб қолмасидан уни қўлга олинглар, – деб буюрди хоким.
–Уни ким тутиб келади? – дейишганида миршаб:
–Мен унинг уйини биламан, – деди. – Ўзим тутиб келаман.
– Эй дўстим, мени қўйиб юбор – қочиб кетай, – деб илтимос қилди у. Лекин миршаб кўнмади.
Воқеадан ҳабар топган янги бой ўпкасини қўлтиқлаб келди:
– Қарзингни тўлаб қўй, ўлиб кетсанг, мен пулимга куйиб қоламан.
Бировдан олиб, унинг пулини тўлади.
Миршаб уни хоким хузурига олиб борди. Хоким уни таниб:
–Луқмондай одамнинг ўғлига шу иш муносибми? – деди.
–Руҳсат бер, ўша қопни олиб келишсин, – илтимос қилди у.
Қопни олиб келиб, хокимнинг қошида очдилар – сўйилган қўй чиқди.
– Нима гап ўзи? – деди хоким. – Тушунтириб берсанг-чи?
У бўлиб ўтган барча воқеаларни хикоя қилиб берди:
– Отам менга уч васият қилган эди. Синаб кўрай деб шу ишларни қилдим. Отамнинг хамма гаплари рост чиқди...

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!