📖 Ҳикоялар

Солих фарзанд

2.7К марта ўқилди
Солих фарзанд
Хар биримиз фарзандимиз солих бўлишини орзу қиламиз. Бунга эришиш учун анча тер тўкиш керак экан. Аввало ота сифатида ўзимиз солих бўлишга харакат қилишимиз керак. Яъни фарзанимизга салохиятда ўрнак бўлишимиз лозим. Чунки фарзанд эшитганидан кўра, кўрганига кўпроқ эргашади. Бу хақида кўп воқеаларни эшитганмиз. Бир курсдошимдан эшитганимни ёзаман. Ҳулоса ўзимизга қолади:

"Мен билан хужрада ўқийдиган бир қори йигит бор эди. Хар куни дарсларини таёрлаш билан бирга беш жуз Қуръон ўқирди. Хар куни беш жуз! Унга хавасим келар эди. Бир куни сўрадим:
– Бунчалик давомийликка қандай ўргангансиз?
У эса қисқагина жавоб берди:
– Отам уйда хар куни шундай қилар эдилар".

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →