📖 Ҳикоялар

КЎРДИК

2.2К марта ўқилди
КЎРДИК
КЎРДИК...

Ҳамма нарсангизни селфи қилиб жойлабсиз...

- Кўрдик, анвойи таомлар эбсиз.
Қанча инсонлар бир бурда нонга зор.

- Уйингиз хашаматли экан.
Қанча инсонларнинг ўз уйи йўқ ёки ижара хақини тўлолмаяпти.

- Фарзандларингиз бор ва бир-биридан ширин экан. Қанча инсонлар тирноққа зор.

- Оилангиз тинч-тотув экан. Қанчалаб оилаларда ҳотиржамлик йўқ.

- Оилангиз ва дўстларингиз билан дам олгани Дубайга, Туркияга, Чимёнга борибсиз. Қанча инсонлар этишмовчилиги, муаммолари ва қарзи кўплигидан уйида кўзига уйқу келмайди.

- Яҳши ишингиз бор экан. Қанча одамлар мехнатга, ишга зор.

- Яҳши машинангиз бор экан. Шундай инсонлар борки, автобус, таксига кетадиган пулни тежаш учун совуқ кунларда хам велосипедда юради.

Ҳурматли Инсон! Уй, фарзанд ва моддий жихатдан сиздан ночорроқ бўлган инсонларнинг қалбларини, туйғуларини хисобга олинг!

Хамма нарсангизни селфи қилиб, тармоққа жойлайверманг!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →