ПУЛГА АЛИШИЛГАН БАҲТ

Икки фарзандимни хали мактабга чиқмасидан онамга ташлаб, ҳорижга ишлаш учун кетдим. Мусофир юртда иш топгунимча, жойлашгунимча не-не кунларни бошимдан ўтказмадим. Аҳийри, икки боласи бор аёлнинг уйида ишлай бошладим. Ўзимнинг фарзандларимга беришим керак бўлган мехримни ўзгалар фарзандига бердим. Уларнинг кирини ювдим, овқатини пиширдим, китоблар ўқиб бердим, кечалари эртак айтиб уҳлатдим. Ва ишлаб топган пулимни онам билан қолган фарзандларим қийналмаслиги учун уйга жўнатиб турдим. Орадан ўн йил ўтди. Ўғлим ўн олтига, қизим ўн тўртга кирганда ҳориждан батамом қайтиб келдим.
Онам анча қариб қолибди. Аммо… ўғлимнинг коллежига, қизимнинг мактабига бориб, жуда кўп нарсаларни бой берганимни англадим. Хар иккаласининг хам ўзлаштириши жуда паст, ўқитувчиларининг айтишича, улар аламзада ва такаббур эмиш. Ўғлим бир неча марта ўртоқлари билан муштлашибди, қизим эса қўлидан телефонни қўймас, ўқишга ҳохлаганда бориб, ҳохламаганда бормасмиш…
Очиғи, фарзандларимни танимай қолдим. Қаёқдан хам таний, аҳир улар билан ўн йил айро яшаган бўлсам… Мен ҳизмат қилган оиланинг фарзандлари барча хавас қиладиган болалар бўлиб вояга этди. Албатта, бунда фақат менинг эмас, кечаю кундуз улар билан бирга бўлган онасининг хам ҳизмати катта. Уларни онаси бир дақиқа хам ёлғиз қўймасди. Мен-чи, мен пул топаман деб, онамнинг сочларидаги оқни кўпайтирдим. "Шу эрда хам яҳши яшасак бўлади”, дея ҳудонинг зорини қилган эримнинг айтганини қилмадим. Оқибатда турмуш ўртоғим мен келгунча бошқа оила қурди.
Ўйлаб кўрсам, яҳши яшаш учун пул топаман деб, кўп нарсаларни бой бердим. Аввало, ёлғиз онага айландим. Фарзандларимнинг тарбиясига эътибор беролмадим. Уларнинг илк мактабга чиққанини, ёзиш ва ўқишни ўрганганини кўролмадим. Беғубор болалигини соғинч ва ўкинчга қориштирдим. Онамнинг ўзи учун яшаши керак бўлган умрини ташвишларим билан алмаштирдим…
Хозир юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланяпман. Даромадим яҳши. Баъзида чет элга ишлагунча куч-ғайратимни шу эрга сарфласам, хаммаси бошқача бўлармиди, деб ўйлайман. Фарзандларим билан тил топиша олмай қолган пайтларим ўзгалар фарзандига берган мехримни, улар учун қилган ҳизматимни ўғил-қизим учун қилганимда, турмуш ўртоғимга суянч бўлганимда, хозир менга ўзгалар хавас қилаётган бўлмасмиди?.. Энди кеч, жуда кеч... Ҳорижга отланаётган хамюртларимга кучингизни, мехнатингизни, мехрингизни фақат ва фақат яқинларингизга, оилангизга, Ватанингизга беринг, дегим келади…

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!