📖 Ҳикоялар

БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ!

2 дақиқа 2.6К марта ўқилди
БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ!
БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ!

Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам: “Ё Аллох! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бер!” деб хақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Улар фарзандларини хам шунга ўргатиб боришган. Миллий урф-одатларимизга кўра, келинлар эрта тонгдан кўчаларга сув сепишади, ховлини, кўчаларни супуриб-сидириб, саранжом-саришта қилиб қўядилар, аҳлатларни олиб, ёғ тушса ялагудек топ-тоза холга келтирадилар. Бу ишларда кўп ҳайр-барака бор.
Инсон эрта тонгда туриб, юз-қўлини ювиб, Яратганга шукроналар айтиб, ибодатдан сўнг ишга киришса, иши баракали бўлади. Бу хамма сохага тегишли. Илм олишни мисол қилиб келтирадиган бўлсак, тонг сахарда китоб ўқилса, маълумотлар ҳотирада яҳши сақланади. Чунки уйқу вақтида дам олган мия маълумотларни яҳши қабул қилади.
Динимиз таълимотларига кўра, инсон барвақт уйқудан туриб, ишларини бажариб, ҳуфтондан сўнг эртароқ уйқуга ётади. Иложи бўлса, шомдан кейин кўчага чиқмаган маъқул. Айниқса, болаларни шом пайтида ташқарига чиқармаслик таъкидланган. Чунки шом пайтида жинлар эр юзи бўйлаб тарқалади. Улар болаларга зиён етказиб қўйиши мумкин. Эътибор берсангиз, бемахалда кўчада санқиб юрганларга жин текканини, турли рухий касалликларга чалинганини кўрамиз. Шариат кўрсатмасига амал қилинса, бундай ноҳуш холатлар олди олинади.
Хадиси шарифларда айтилишича, ҳуфтондан кейин ўзаро гаплашиб ўтириш, бехуда ишлар билан машғул бўлиш маъқул эмас. Айрим одамлар тун ярмигача телевизор кўриб, алламахалда уйқуга кетади. Натижада эрталаб жуда кеч уйғонади. Бундай кишилар рўзғорида барака, ишида унум бўлмайди. Бунақа хаёт тарзи киши соғлиғига хам зарар келтиради.
Хадиси шарифда шундай дейилган: “Ризқ талабида барвақт харакат қилинглар! Зеро, эрталабдан харакат қилиш барака, муваффаққият келтиради” (Имом Табароний ривоят қилган).
Баъзи одамлар ризқи торлигидан шикоят қилади, “Қанча харакат қилсам хам бирим икки бўлмайди!” деб зорланади. Уларнинг холатига қуйидаги хадиси шариф изох беради.
“Тонгги (уйқу) ризқ (келиши)ни тўсади” (Имом Ахмад ривоят қилган).
Ким кунини ҳайрли суратда бошласа, қолган қисми хам ҳайрли бўлади, ишлари бароридан келади, Аллох тарафидан ўша банда ризқига барака берилади. Ривоятларда келишича, қуёш чиққунча бўлган вақт оралиғида ризқлар тақсимланади. Ризқ тақсимотида иштирок этмаган банда ундан махрум бўлган билан баравар. Чунки тонг отгач хам уйқудан уйғонмаган банда ўрнидан ланж, дили ҳира бўлиб туради. Натижада унда ғайрат-шижоат бўлмайди, бирон ишни хафсала билан қилмайди. Шунинг учун ризқидан барака кетади.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →