📖 Ҳикоялар

Ота-она хурмати

1 дақиқа 9К марта ўқилди
Ота-она хурмати
Ота-она хурмати...

Бир йигит Пайғамбаримиз саллоллоху алайхи вассалламга шикоят қилиб дедики:
-Отам қариб, жуда бевош бўлиб кетганлар. Ақлдан озганларми, деб қўрқаман. Уйимга келиб, қўлларига нима илинса, шуни олиб чиқиб кетаверадилар.

Сарвари коинот саллоллоху алайхи вассалламга отани чақиртирдилар. Хузурларига келган қари, бечорахол, уст-бошлари ҳароб одамдан: «Ўғлингнинг гаплари тўғрими?» - деб сўрадилар.
-Ха, тўғри, - деди чол. - Мен ўғлимни ўзим тарбия этганман. Онаси барвақт вафот этган эди. Ўзим эмай - ўғлимга эдирдим, ўзим киймай - ўғлимга кийдирдим. Қариганимда боқар, деб умид қилдим. Аммо у берахм чиқди. Мендан ҳабар олмайди. Ўзим уйига келиб, қўлимга илинган нарсани олиб чиқиб сотаманда пулига овқат олиб эйман. Ё Расулаллох! Шу ишим дурустми ё дуруст эмасми?

Отанинг бу гапларини эшитиб Расулуллох саллоллоху алайхи вассаллам ўғилнинг элкасидан махкам ушладилар-да, дедилар: «Топган нарсаларинг, хатто сенинг ўзинг хам отангнинг мулкидир. Агар топган мулкинг этмаса, отанг сенинг ўзингни сотиб пулини эмоқликка хаққи бор. Сен ўйламагинки, топган мулкларимга ўзим моликману отамнинг унга алоқаси йўқ, деб. Хаммасига отанг эгадир!»

Яна шу мавзуда бир хадис:

Бир қиз онасидан шикоят қилди:
-Онамнинг ақллари ўзларида эмас. Уйимга келиб тўполон қиладилар, тинчлик бермайдилар.

Расулуллох саллоллоху алайхи вассаллам онани чақиртирдилар. Ғоят қари, бечорахол она дедики: «Ё Расулаллох саллоллоху алайхи вассаллам! Сабр қилайин десам, қизим ҳабар олмайди. Хатто болаларини юбормайди. Ёлғиз ўзим пашшаларга эм бўлиб ётаман. На ўлиб қутуламан, на рохат кўраман. Қизимнинг бепарволиги шунчалик.

Расулуллох саллоллоху алайхи вассаллам дедилар:
-Тўққиз ой, тўққиз кун, тўққиз соат сени қорнида тарбия этган ким? Ўлим жари ёқасига келиб сени туққан ким? Сени икки йил эмизган ким? Сени балоғатга етказиб узатган ким? Шу онанг! Агар шу онангни рози қилмасанг, жаннат сенга харом! Тавба қилсанг - қилдинг, йўқса ярим мулкингни олиб бераман.
Қиз тавба қилди...

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →