Бананни хуш кўрмайдиган одамнинг ўзи бўлмаса керак

Бананни хуш кўрмайдиган одамнинг ўзи бўлмаса керак

Бананни хуш кўрмайдиган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Аммо дунёнинг баъзи олимлари шундай хушхўр мевани ҳам зарарлидан олиб зарарлига солишарди. Мана, ҳақиқат бор экан, тўғри сўзлайдиган ва тўғри иш олиб борадиган мутахассислар бананнинг аслида қандай хусусиятга эга эканини илмий исботлашди. Маълум бўлишича, бир дона бананнинг таркибида 420 миллиграмм калий мавжуд экан. Биласиз, калий юрак фаолияти учун, айниқса, жуда фойдалидир.

Бундан ташқари, олимлар бананнинг етти фойдасини санаб ўтишган. Демак, агар ҳар куни ҳеч бўлмаса бир, имкон топилса, иккитадан банан истеъмол қилсак, у:

1. Артериал қон босими ошса, жойига туширади;

2. Ортиқча вазндан халос бўласиз, (чунки бананнинг иштаҳани бўғиш хусусияти бор) Натижада қондаги қанд миқдори камайиб, организмнинг инсулинни сезиш имконияти ортади;

3. Анимея хавфи ортга чекинади. Бу қондаги эритроцитлар миқдори камайиши билан боғлиқ;

4. Овқат ҳазм бўлиши яхшиланади. Уни ошқозонида яраси, гастрити борлар ҳам қўрқмасдан истеъмол қилса бўлади;

5. Одам руҳан дам олади, стресс хавфи камаяди;

6. Организмдаги витаминлар етишмаслиги барҳам топади. Чунки банан таркибида В6 витамини етарличани ташкил этади. Бу витамин гемоглабинни кўтариб, организмнинг инсулин ишлаб чиқариш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади;

7. Мушакларни увишишдан асрайди, банан таркибидаги углеводлар организмга қўшимча куч ато этиб, жисмоний зўриқишларга қарши курашиш имкониятини орттиради.

Фикр қўшиш