📖 Ҳикоялар

ОҚ БЎЛИШ ЖАЗОСИ!

2 дақиқа 2.2К марта ўқилди
ОҚ БЎЛИШ ЖАЗОСИ!
ОҚ БЎЛИШ ЖАЗОСИ!
(ибратли хикоя)

Бир кекса аёл ўғли ва келини билан бир ховлида яшар эди. Бир куни ўғил ишдан келса ҳотиннинг авзойи бузуқ. Бунинг сабабини сўраган эди, онасининг устидан шикоят қилиб, анчагина ёмон гапларни гапирди. Ўғил бундай сўзларни кўп эшитган бўлса-да, бу сафар тоқат қила олмади. Бироқ жахли чиққанини билдирмасдан онасига "бир жойга бориб келамиз", деб айтди. Улар тоғлик томонларга этиб келишганларида ўғил:
- Эй она! Сабрим тугади. Агар ҳотинимга қилаётган муомалангизни ўзгартирмасангиз, сизни шу тоғдан ташлаб юбораман! - деди.

Бечора она чорасиз қолганидан ўғлига илтимос қилди:
- Майли, ўғлим. Ўзинг биласан. Фақат руҳсат берсанг, икки ракат намоз ўқиб олсам, - деди.
Ўғил руҳсат берди. Она намозни ўқиб бўлиши биланоқ эр ёрилиб, ўғилни бўйнигача ютиб юборди. Бу холни кўрган она ўзини йўқотиб қўйди ва бор овози билан қичқирди. Унинг қичқириғини пастдан ўтиб кетаётганлар эшитиб, болани эрдан чиқариб олиш учун дархол ёрдамга келишди. Лекин барча уринишлари бефойда бўлди. Оҳири улар бир олимни воқеа жойига чақириб келишди. Олим холатни кўргач, онага:
- Бу оқ бўлишнинг жазоси. Сиз токи ўғлингиздан рози бўлмас экансиз, хеч ким ўғлингизни қутқара олмайди, - деди.

Она дархол қўлларини дуога очиб, ўғлини бу азобдан қутқаришини сўраб дуо қилди ва ўз розилигини изхор қилди. Аллохнинг изни билан эр юмшаб, ўғил ташқарига чиқди, аммо энди унинг оёқ-қўллари ишламас эди. Натижада у бировнинг ёрдамисиз хеч нарса эя олмайдиган ва ича олмайдиган бўлиб қолди. Энг қизиғи бошқаларнинг қўлидан тановул қилса қониқмас, фақат онаси эдириб-ичириб қўйсагина қаноат қила олар эди. Шунча нобакорлигидан сўнг хам унинг онаси хеч оғринмасдан, беминнат унинг ҳизматини қилар эди. Аёли эса кўп вақт ўтмасдан уни ташлаб кетди...

ҲУЛОСА: Бу ривоят ибрат учун ёрқин мисол бўлади. Ачинарлиси шундаки, ҳотинининг йўлига кириб онасини тоғдан ташлаб юбормаса хам, хар холда қаттиқ ранжитадиганлар орамизда йўқ эмас. Ха, азизлар, ота ва она биз учун кўмилишга тайёр турган ҳазина деганлар. Уларнинг хаёт эканлиги бизни савоб йиғишимиз учун ғанимат дамдир!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →