Салом. Хайирли тонг!

Соат 6:00. Робияни телефонига навбатдаги СМС келди. "Салом. Хайирли тонг! Яҳши ётиб турдингми? Мани уйғониб, соғиниб қолмадингми? Мана бугун ҳам уша вақтда СМС ёздим))”. Бу СМС лар Робияга таниш, ҳар куни бир вақтда, бир хил СМС келади. Робия ҳам ўз навбатида Собирга бир хил жавоб ёзади. Фақат уники айнан бир вақтда эмас. Ҳар ҳилроқ, нечидир минутга фарқ қилади. "Ассалому Алекум. Сизга ҳам Хайирли тонг! Раҳмат жуда зўр уҳладим. Соғинчим, заррача!))”... Ҳа. Бу уларни ҳар кунги саломлашиш СМС лари деса бўлади. Собир ва Робия бир бирини 3 йилдан бери танишади. Улар автобусда тўсаттан бир воқеа сабаб танишиб қолишган. Ушанда Робияга икки маст йигит гап отиб, унга тегажорлик қилишвотганди. Автобусдаги одамлар, йигитлар ичиб олганигами, ёки улардан қўрқибми, ўзи одам ҳам кам эди. Йўқ, кондуктор эътироз билдирганди, бир нарсалар диб сўкишди, кейин билетингни сотгинам дийишди. Собир орқароқда ўтирганди. Бу гаплардан кейин ўрнидан туриб, уларни олдига келди. Озгина жанжал, кейин пастга тушишди. Автобус йўлида давом этди. Собир улар билан алоҳида гаплашди... Робия автобус ойнасидан қараб қолди... Робия тикувчилик фабрикасида тикувчи бўлиб ишлайди. Ҳар куни бир вақтда шу автобусда уйга қайтади. Собир ҳам уша атрофда институтда ўқийди. Уни ҳам дарслари тугагандан кейин шу вақтда, шу автобусда уйга қайтади. Эртаси куни Собир автобусни орқа ўриндиғида ўтириб кевотганда ёнига бир қиз келди. Бошида у аҳамият бермади. Ёнида жой бўш эди. Лекин қиз Собирга қараб турарди. У қиз Робия эди. Собир қиз унга тикилиб турганига ўзини ғалати ҳис қилди. Кейин қизга: - Кечирасиз. Ўтирмоқчимисиз. Марҳамат (шундай деб ўрнидан турди) - Йўқ. Сизга раҳмат этмоқчидим. - Жой берганимгами? - Йўқ. Мани танимадизми? - ... (Собир ўйланиб қолди) - Кеча мани безорилардан ҳимоя қилгандиз. Бегона бўлсез ҳам. - Ҳа. Кечамиди. Узр. Сизга қарамаган ҳам эканман. Бемалол. Нега энди бегона экансиз. Ман барчани ўз яқинимде кўраман. Сизга ёрдам берганимдан ҳурсандман. - Кеча сизга раҳмат этолмаганимга роса уялиб юрдим. - Ўзи раҳмат этишизга имкон бўлмадику. Тушиб кетдик. - Ҳа. Лекин барибирам. Бугун сизни кўриб роса ҳурсанд бўлдим. Ёнизга келиб, нима диб гап бошлашни ҳам билмадим. Яна бир бор раҳмат... Бу иккинчи учрашув. Лекин биринчи суҳбат. Шу ҳолатдан кейин автобусда бир бирларини ҳар кун кўрадиган бўлиб қолишди. Исмларини этишди... телефон рақам... энди телефонда суҳбатлар... (бир қанча вақт, тахминан 1 йилча ўтди, Собир ўқишни тугатиб, ишга кирди) - Алло. Робия. Салом. - Ассалому Алекум. - Сизга бир гап этмоқчидим. - Қанақа гап. - Сизни сансираб гапирсам майлими? - Ҳоп. Ўзиз биласиз (Робия ўйланиб қолди. Нега сансирамоқчи диб) - Ҳозир ўйланиб қолдинг. Тўғрими? Сабаби, ман ўзимга яқин олганларимни барчасини сансираб гапираман. Қизларни назарда тутвомман. Бунга синфдошларим, коллеждаги курсдошларим эришган. Институтдагилар ҳам эриша олмади. Уларни сизлаб чақираман. Уша охиргилари коллеждагилар бўлиб қолганди. Ман энди шуча пайтдан кейин сан эришдин. Агар ҳоҳламасанг, сизлаб ҳам чақиравераман. - Йўқ, ман сансираб чақиришизни ҳоҳлайман (Робия ўзи билмаган ҳолда шу гапларни этворди) - Ҳурсандман. Майли кейинроқ телефон қиламан. - Ҳоп Яна 2 йил ўтди. Собир ҳар куни соат 6:00 да СМС ёзадиган бўлди. Бир ҳилларида кечроқ ҳам ёзарди. Уҳлаб қолиши, яна бошқа сабаблар... лекин кўпроқ 6:00 да. Лекин сўнги пайтлар, енги телефон олганидан кейин роппа роса 6:00да келарди. Юборадиган СМСи: "Салом. Хайирли тонг! Яҳши ётиб турдингми? Мани уйғониб, соғиниб қолмадингми? Мана бугун ҳам уша вақтда СМС ёздим))”. 3 йил ичида уларни орасида қалин муносабат уйғонганди. Лекин улар буни севгимас диб ўйлирди. Аслида севгидан бошқа нима бўлиши мумкин? СМСда соғинч ҳақида ёзилвоти. Қизиқ. Ростан ҳам бир бирини соғинишармиди бир уйқуда. Бу савол Собир ва Робияга ҳам қизиқ эди. Собир унга СМС ёзди. ”Робия. Яқингинам. Сандан бир нарса сўрайман, ростини эт. Ман санга шунча СМС ёзаман. Соғинмадингми диб. Сан заррача дийсан. Ростан ҳам заррача соғинасанми? Шу манга қизиқде.” Робия жавоб ёзди: "Биласизми? Сиз билан уҳлашимдан олдин гаплашиб бўлганимдаёқ соғинишни бошлайман. Шунинг учун, соғинчимни оз бўлса ҳам жиловлаш учун, тушларимда ҳам сизни кўришга ҳаракат қиламан.Заррача деганим, ҳар нарса заррачалардан ташкил топган. Зарарачалар бўлмаганда улкан нарсалар ҳам бўлмасди. Сиз ҳам мани соғинасизми? Доимо ўзиз сўрийсиз, лекин ҳич сани соғиндим димийсиз”. Собир жавоб ёзди: "Санчалик соғина олмасаканман. Сани соғинчинг заррачадек бўлса, маники шунақанги юқоридаки, уни ҳич ким ҳали ҳис қилмаган экан. Мандан бошқа. Лекин уҳлавотганимда сани соғиниб уйғониб кетганимда, кўришим учун хонамни ҳар деворига сани расмнингни осиб чиқганман. Қайси томонга қарасам ҳам, сани кўраман. Фақат сани”. Мана бу соғинч. Таърифга сўзлар ожиз. Бундай соғичлилар бир бирини севмиди диб этиб бўладими? Барибир ичидагисини этиши керак. Собир биринчилардан чидай олмади. Ва учрашувга таклиф қилди. Совға диди. Узук ҳам сотиб олди. Учрашувни битта кафега белгилади. Севги изҳорни ҳам оргинал қилмади. Узукни олиб, Робияни бармоғига тақиб қўя қолди. Робия тушунмай ҳам қолди. Собир: "Ман сани севаман, манга турмушга чиқ” диб, суҳбатни тугатиб қўя қолди. Манимча бунга ҳам анча куч ва ирода тўплагандир.... осонмас этиш. Робия бир оғиз жавоб қайтара олмади. Узукни олиб қолгани, бу қабул қилганиде. Собир ҳам шундай ўйлади. Кафедан чиқиб, бекатга боришди. У ерда бир қари кампир турганди. Қўлида оғир сумка. Бозордан кевотганга ўхшийди. У Собирдан уни уйигача олиб боришини илтимос қилди. Собир йўқ дия олмади. Кампир уни бу ердан унча узоқ эмас эканини этиб ўтди. Робия ҳам улар билан бирга кетди. Йўлда кампирни тилидан дуо тушмади. Ростан ҳам узоқ эмас экан. 5 дақиқада етиб боришди. Кампирни бир пиоёла чойга таклифни рад этишди, кеч қовомиза диб, баҳона қилиб кетишди. Кампир яна дуо қилиб қолди. Баҳор ойи келди. Ҳар кунгидек бугун ҳам Робияни телфонига СМС келди. "Салом. Хайирли тонг! Яҳши ётиб турдингми? Мани уйғониб, соғиниб қолмадингми? Мана бугун ҳам уша вақтда СМС ёздим))”. Робия ҳам уша жавобни жўнатди. "Ассалому Алекум. Сизга ҳам Хайирли тонг! Раҳмат жуда зўр уҳладим. Соғинчим, заррача!))” Собирдан яна келди: "Яқин кунлар уйинга онам билан аммамни юбораман”. Бу гапга Робиядан жавоб келмади. Нима диб ҳам ёзарди. Соат 10:00ларда Собир Робияга телефон қилди. Нимадир этмоқчиди. Лекин Робия "кейинроқ ўзим телефон қиламан. Ҳозир ишларимни қиволий” диди. Манимча яна совчилар ҳақида гап кетади диб ўйлагандир. 2 соатдан кейин ваъда бергани учун қайтиб қўнғироқ қилди. - Алло. Ассалому Алекум. Яҳшимисиз. - Воалекум Ассалом. Ҳа зўр. Ишларинигни қилиб бўлдингми? - Ҳа. Ҳозирча қилиб бўлдим. Ҳали яна бор. - Ман ҳозир дарахтга чиқвотудим. - Нега? - Кўчада болаларни варраги дарахтга илиниб қолибди. Тепасида, олса бўларкан. Ушанга илтимос қилишганди, "Амаки олиб беринг, ўзи битта эди. Уйдагилар бошқа олиб бермимиз” дийишганди, майли диб обермоқчиман. Ҳозир дарахтни яримига чиқиб қолдим. Анақиса ҳалироқ ўзим СМС ёзаман. СМСимни кутгин, албатта ёзаман. Ёки ўзинг қилгин. Ишларингни ҳаммасини қилиб бўлиб. Майлими? - Ҳоп бўладиде. Соат 15:00 лар бўлди. Бу пайтда ман 10 марта дарахтга чиқиб тушардим диб ўйлади Робия. Нега СМС ёзмаяптилар. Ўзим қиламан. Рақамларни терди. Жавоб йўқ. Қайта телефон қилди. Яна жавоб йўқ. 1 соатлардан кейин яна телефон қилди. - Алло. Ассалому Алекум. - Воалекум Ассалом. Ким бу? - ... (бегона овоз эди. Робия нима дийишини билмий қолди. Собир ҳич телефонини бегоналарга бермасди, адашмадимми диб рақамга қараб қўйди. Адашмаган.) - Кечирасиз. Ман Собирга телефон қилгандим. Уларни чақириб бера олмайсизми? - Сиз Робиямисиз? - Ҳа. - Манга Собир сиз ҳақингизда этганди. Кўп этар эди. Жуда ҳам кўп этар эди. - ... - Собир энди орамизда йўқ. - Нега.....(овози титраб чиқди). - Телефонни ҳозирча манда. Бахтсиз ходиса. Боя негадир дарахтга чиқган экан... уша ердан... йиқилибди... Шомга чиқарамиз. Ундан айрилиб қолдик. Ман ҳалигача ўзимга келолмаяпман. - ... (Робияни қулоғига бу гаплар кирмасди) - Узр. Бошқа гапира олмайман. У сизга уйланмоқчи эди. Уни телефонини энди ким тутишини ҳам билмиман. Бугунча манда турибди. (алоқа узулди) Робияни ҳаёллари остун устун бўлиб кетди. Минг ҳаёллар. Фақат бир гапни қайтаради: "Йўқ. Ишонмайман. Бўлиши мумкин эмас. Улар ўлмаганлар. Улар тириклар. Ўртоқлари ҳазил қилишвотти. Кимдан билишим мумкин? Йўқ. Уйларига бораман. Ҳозироқ бораман”. диб, йўлга чиқиб кетди. Собирни маҳалласига кириб бормоқда. Телефонга қараб қараб қўяди. Ҳозир Собир қайтиб телефон қиладигандек. Қайтиб телефон қилишга юраги бетламийди. "Қайси уй эдия. Нечинчи эди. Уйларини эслолмаяпман” диб ўйлаб тез тез кетиб борарди. "Шом бўлишига 1 соатча вақт бор. Агар ростан ҳам ўлган бўлсалар, одамлар тўпланган бўлиши керак. Кўчани номи қанақа эди. Ҳа. Мана шу кўча. Шу кўча бўлиши керак. Телефонларида шу ерда тушган расмлари бор эди. Шу кўчадан юраман. Машиналар, одамлар кўп. Наҳотки рост бўлса. Ишонмааааймааааан!!!” деб бақириб юборди. Орқасидан аёллар кевотган экан. Улар келиб, Робиядан ҳол аҳвол сўрашди. - Тинчликми қизим? Сизга ҳич нарса бўлмадими? Ёрдам керакмасми? - А? (Робия, уларга савол назари билан қараб турарди. Нима дийишини ҳам билмасди.) - Соғлигиз яҳшими? Ҳозир бақирганизни эшитдик. - Ҳа. Йўқ. Ман яҳшиман. (кўзи одамлар тўпланиб турган эшикда) - Сизни танимайроқ турибман. Бу ерда қанақа ишиз бор эди? - Манга бир нарсани этиб беролмисизми.... (у барибир ишонмаётган эди, шунга аниқлик киритмоқчи эди) - Нимани қизим? - Бу ерда ким вафот этди? - Бу ердами? Бу ерда 90дан ошган бир отахон бўлардилар. Ушалар бугун оламдан ўтибдилар. Маҳаллани юраги эдилар. Тетик эдилар. Лекин Яратганни иродаси. Оламдан ўтдилар. - Раҳмат. (беихтиёр Робияни юзига таббасум югурди, аёллар унга қараб ҳайрон қолиб, туф туфлаб қўйишди ўзларини ўзлари ва йўлда давом этишди. Робия ичидан буни ёлғон эканини ҳурсанд бўлсада, ташқи тарафдан уни алдашгани нафрати юзини буриштириб турарди. "шунақа нарса билан ҳам ҳазил қиладими, ман уларга кўрсатиб қўяман ҳали. Ким бўлса ҳам таъзирини бераман. Алдоқчилар. Агар Собирни ҳам бунда қўллари бўлса, уларни ҳич қачон кечирмиман. Яна марака борлигини билиб этишган. Мани синамоқчи бўлишдими? Кўрсатаман уларга ҳали. Майли, муҳими соғ бўлсалар ҳам” диб орқага қараб юрди. Барибир севгиси кучлиде. Нафратни ҳам енга олди. Яна ҳаёлига бир нарса келиб, телефонини олди. Собирга телефон қилмоқчи бўлди. Ўлмаганини билади энди. Собирни ёд бўлиб кетган рақамларини терди. Қулоғига тутди. Ёнидан яна аёллар ўтиб кетишвотганди. Уларни гаплари қулоғига чалинди; "Эшитиларми қўшни, Хадичахонни ўғли Собир ҳам бугун оламдан ўтибди. Дарахтдан йиқилибди. – Вой эшитмагандим. Худо раҳмат қилсин. Ҳали ёш бола эдию, нега дарахтга чиқибди? – Болаларни варраги илинган экан. Ушани олиб бераман дибди. Тепаси қуриган шох экан. Уша синиб, ерга йиқилибди. Шохни бири қорнига кириб кетганмиш. Юрагига ҳам кирибдимие. Шунақа дийишди. – Вой, ёшгина эдия. Манга ҳам қанча ёрдам берарди. Ҳич қаҳцон йўқ димасди. Кўчада кўриб қолса ҳам саломини канда қимасди. Хадичахонга қийин бўлибдия. – Нимасини этасиз. Бу йил уйлантираман дигандилар. – Унда тезроқ юринглар. У ёқга ҳам чиқишимиз керак. – Буни қаранглар, битта маҳалладан икки кўчада бир кунда марака бўлсая.” диб бир бирлари билан гаплашиб ўтиб кетишди. Робия телефонни ушлаганча жойида қотди. Унда телефонда ҳазиллашишмаганди. Орқага қайтиб, бошқа кўчага юрди. Қайрилди. Бу кўча ҳам таниш, расмини кўрган. Тўғридаги эшик ёнида ҳам одамлар тўпланиб туришибди... Робия йўл четидаги дарахт тагига туриб, пиқилиб йиғлаб юборди. Буни кутмаганди. Жуда оғир зарба бўлди. Ерга ўтириб қолди. Бир қанча вақт ўтирди. Беҳол... Ёнидан одамлар икки тобутни олиб ўтиб кетишди. Икки хил тобут. Бири ёшники, қизил духоба ўралган, бири қарияларники оқ суруп ўралган. Одамлар тобутни қўлма қўл қилиб кетишвоти. Робия аста тобутга қараб қўйди. Нима дийишни ҳам билмади... Кун қорайгач, кимдир уни турғазиб, манзилини сўраб, уйига кузатиб қўйди. Бу манимча уша Собирни телефонида гаплашган йигит эди. Робия уйида йиғлашга ҳам ҳоли қолмаганди. Ўксиб, ўксиб қўярди. Онаси уни ёнида нима қилишни билмасдан юрарди. Бирга олиб келган йигит унга нима бўлганини этиб берди. Онани кўзлари ёшланди. Қизини сирдоши эди. Нима ёрдам қилишни ҳам билмасди. Тез ёрдам чақирди. Доцтор Робияга тинчлантирувчи укол қилиб кетди. Робия уҳлаб қолди... Соат 6:00. Робияни телефонига СМС келди. "Салом. Хайирли тонг! Яҳши ётиб турдингми? Мани уйғониб, соғиниб қолмадингми? Мана бугун ҳам уша вақтда СМС ёздим))”. Робия СМС овозидан уйғониб кетиб, телефонини олди. СМС ни ўқиди. Кулиб қўйди. Ва ҳар доимги жавобини ёзди. "Ассалому Алекум. Сизга ҳам Хайирли тонг! Раҳмат жуда зўр уҳладим. Соғинчим, заррача!))” Юборгандан кейин, телефонига қараб кулиб қўйди. Оз кулиб туриб, юзи тезда ўзгарди. Ахир қанақа қилиб????? Ҳич нарсага тушунмасди. Қанақа қилиб СМС келди. Телефонини қўлига олиши билан, жиринглаб қолди. Собир телефон қивотти. Ҳайрон бўлди. Қанақасига. Наҳотки адашди. Кеча уни кимдир олиб келдику. Телефонни олди. - Алло. Ассалому Алекум. - Алло. Воалекум Ассалом. Сиз Робиямисиз. Ҳозир СМС ни сиз ёздингизми? (кечаги йигитни овози) - Ҳа. Манга СМС келди. Ҳар куни ёзадиган СМСлари. Жавоб ёздим. - Кечирасиз. Телефон ҳали ҳам манда турибди. Сизга ҳич ким СМС ёзмади. Сиздан СМС келганига, ўқиб ҳайрон бўлиб, телефон қилдим. - Мана манга СМС келдику. Кейин ёздим. Ёзганимдан кейин эсимга тушиб, ҳайрон бўлиб тургандим. Сиз телефон қилиб қолдингиз... (Собир вафот этганига сўнги бор ишониб, додлаб йиғлаб юборди.) - Робия. Афсусдаман. Оғирроқ бўлинг. Йиғидан фойда йўқ. Робия йиғидан тўхтамасди. Онаси келиб, қизини овутган бўлди. Робия яна йиғлаб, йиғлаб чарчади. Уҳлаб қолди. Онаси Робияни отаси билан Собирникига фотиха ўқигани кетди... Келгандан кейин онаси қизини бошига келиб, "сен албатта бахтли бўласан, тақдирингга у ёзилмаган экан. Бошқаси сани бахтли қилади” диб, пешонасидан ўпиб қўйди. Эртаси куни тонг. Соат 6:00. Робияни телефонига СМС келди. "Салом. Хайирли тонг! Яҳши ётиб турдингми? Мани уйғониб, соғиниб қолмадингми? Мана бугун ҳам уша вақтда СМС ёздим))”. Робия СМСни ўқиди. Лекин жавоб ёзмади. Пичирлаб, сиз ўлгансиз диб қўя қолди. Лекин бу унга ғайри табиийдек туюларди. Тушга яқин Собирни рақамига телефон қилишни дугонасидан сўради. Бироздан кейин дугонаси Робияга қайтиб қўнғироқ қолди. Телефонни бошқа йигит олганини этди. У СМС ёзмаган экан диб қўшиб ҳам қўйди. СМС келаверди. Келишдан тўхтамади. Ҳар куни. Бир хил вақтда, соат 6:00 да СМС келаверди. 1 ой бир хил СМС. Робия Собир билан гаплашган охирги гапини эслади. "СМС ёзаман. СМСимни кутгин” диганди. "Лекин қанақа қилиб, буни имкони йўқку. Қанақа қилиб. Уларни телефон рақамларидан СМС келсаде, лекин ҳич ким ёзмаган бўлса. Ман жавоб ёзсам борса. Мани роса жавоб ёзгим келади. Соғиндим диб. Роса соғиндим. Жуда соғиндим. Тунлари ёстиқларим ҳўл бўлиб кетади, сизни эслайверганимдан. Сўгиндим диб ёзгиларим келади. Лекин кимга ёзаман. Ман ёзганимни улар ўқимасалар. Кимга ёзаман????” шунақа лар диб йиғларди. Яна тонг. СМС келди. "Салом. Хайирли тонг! Яҳши ётиб турдингми? Мани уйғониб, соғиниб қолмадингми? Мана бугун ҳам уша вақтда СМС ёздим))”. Таниш холат. Қайтиб қўнғироқ қилди. Бошқа чидай олмади. Телефонни сўрамоқчиди. Бундай азобга чидолмасди. Телефонни бир бошқа йигит олди. - Алло. - Ассалому Алекум. - Воалеким Ассалом. Эшитаман сизни. - Манга ҳалигача СМСлар кевотти. Соат 6:00да. Аввалгидек. - (чуқур ҳўрсиниб). Ман Собирни акасиман. Уни телефонини ман олиб юрибман. Аввал этганиздан кейин, компанияга бордим. Улар архивни кўриб, тасдиқлашди. Кейин телефон устага олиб бордим. Улар бунга СМС юборувчи программа ўрнатилганини этишди. Унга СМС ёзиб, ҳоҳлаган пайтга юборишга қўйса бўларкан. Собир сизга СМС жўнатишни ҳар кунгига қўйган экан. Программани ўчириш учун парол териш керак экан. Афсуски билмайман. Уста ўчирса, бошқа нарсалар ҳам ўчиб кетар экан. Укамни телефонида уни эслатувчи кўп нарсалар бор. Шунга ўчиртира олмадим. Сизга этмоқчи эдик. Лекин қандай этишни билмадим. Нима диб ўйлашизни билмадим. Ўзизни телефон қилишизни кутдим. Сиздан бир илтимосим бор эди. Иложи бўлса бизникига келинг. Онам сизни кўрмоқчи эдилар. Укамни хонаси шундай турибди. У ерга олдин кирмасдилар. У ўлгандан кейин, уни эслаб хонасига кириб, сизни расмларизни кўрдилар... ушанга сиз билан кўришмоқчилар. Йўқ диманг. Ҳоҳласангиз, уйиздан бориб олиб кетишади. - ... (узоқ ўйланиб. Собирни ҳурмати учун ҳам рози бўлишга қарор қилди). Ҳоп. Фақат ойим ҳам ман билан борадилар. - Майли. Сизни 11:00 ларда олиб кетгани бораман. Манзилизни этворинг. Робия манзилини этди. Кейин онасига этди. Онаси бошини эгиб, майли ишорасини қилди. Собирни акасини уларни уйидан олиб кетди. Уйда Собирни онаси Хадичахон опа уларни йиғлаб кутиб олди. Йиғи орасида, "ўглим ета олмаган келиним келибди” диган сўзлари ҳам бор эди. Улар Робияни қучоқлаб, роса йиғладилар... Собирни акаси ўзини боласини қучоқлаб, ҳомуш ўтирарди... Робия онаси билан қайтиб олиб кетвотганда, акаси гап бошлаб қолди: "Ман укамни яҳши билмас эканман. Сиз ҳақингизда кўп гапирарди. Совчи ҳам юбормоқчи эди. Афсуски... Телефонини ман олиб юрибман. Ишлатишгамас. Шунчаки уни танишлари, кимдир телефон қилса ман гаплашаман. Кўплар уни оламдан ўтганини билишмиди. Тушунтираман. Кўпларни кайфияти жуда тушиб кетади. Манга ҳам қийин. Ҳар телефонда уни эслаб, уни танишларига жавоб бериш. Уни ўлганини эшитган танишлари, у кўп яҳшилик қилганини этиб беришади. Шу мани укаммиди диб ўзимдан сўраб қоламан. Ҳич қайсинисини ман билмасдим. Тарихга ёзилгулик ишлар қилган экан. Ундан қовотганини бизани эслашимизамас. Уни қиган яҳшиликлари экан. Ушанга фақат яҳшилик қилиш керак экан. Уни бирорта одам ёмонламади. Фақат афсус дийишади. Кўпчилик акасидан ўрнак олади. Ҳавас қилади. Манда тескариси. Укамга ҳавас қилиш. Ундан ўрнак олиш... Сизга яна бир гап. Сизга Собирни унутинг димайман. Лекин энди ўзизни ҳаётингизни қуришиз керак. Хотиралар билан яшаб бўлмайди. Уни унутсез биза ҳафа бўлмимиза. У энди йўқ. Ҳич нарсани ўзгартиролмимиз. Яна сизга борадиган СМСлар. Ҳоҳласангиз уни ўчиртиришим мумкин. Керак нарсаларини кўчиртириб олдим. Шуни ўзиздан сўрамоқчидим?” диб этиб қолди. Робия, индамади. Фақатгина, қолаверсин диб этди... Эртаси куни тонг. Соат 6:00. Робияни телефонига СМС келди. "Салом. Хайирли тонг! Яҳши ётиб турдингми? Мани уйғониб, соғиниб қолмадингми? Мана бугун ҳам уша вақтда СМС ёздим))”. Робия смсни ёддан билса ҳам, барибир ўқиди. Кейин: "Алдоқчи, уйқичи. Ҳар доим манга ўзиз юбормас экансиз. Ман аниқ бир вақтда эслаб юборадилар диб ўйлардим. Сизга ишонардим. Ёлғончи. Сиздан нафратланамаааан, мани ташаб кетдиз” деб телефонини деворга отиб синдирди. СИМ картасини олиб, уни ҳам синдириб ташлади. У энди Собирни унитмоқчи эди. Бошқа телефон ишлатмоқчи ҳам эмасди... Бир неча йиллар ўтиб, тахминан 4 йиллар. СИМ карта ишлатилмаги учун шу рақам қайта сотувга чиқди. Анча олдин сотувга чиқди. Чиройли рақам бўлмагани учунми, ёки нимадир сабаб бу рақам сотилмади. Компаниядан бир киши бу рақамни сотиб олди. Уйга кеч келди. Сумкасидан янги телефон олиб, уни жойлади. Ва уҳлаб ётган хотинини ёнига қўйиб қўйиб, хотинини юзидан ўпиб қўйди. Эрта тонг. Соат 6:00. Янги телефонга СМС келди. "Салом. Хайирли тонг! Яҳши ётиб турдингми? Мани уйғониб, соғиниб қолмадингми? Мана бугун ҳам уша вақтда СМС ёздим))”. Аёл чўчиб уйғониб кетди. Ёнида телефон турибди. Телофон бантик билан ўралиб, қоғоз ёпиштирилганди. Унга "Робия туғилган кунинг билан табриклайман. Энди санда ҳам телефон бор. Оддий рақам олдим. Турмуш ўртоғинг Санжар” диб ёзилганди. СМС ни қайта ўқиди. "Салом. Хайирли тонг! Яҳши ётиб турдингми? Мани уйғониб, соғиниб қолмадингми? Мана бугун ҳам уша вақтда СМС ёздим))”... Робия пичирлаб: "Соғиндим, лекин олдингиларидам ҳам кўпроқ”.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!