📖 Ҳикоялар

Излайман...

1 дақиқа 1.8К марта ўқилди
Излайман...
Телба экан девона юрак,
Бу девона кимга ҳам керак?
Оҳларим эшитолмас ўзимдан бўлак,
Тентираб кўчада дардкаш излайман.
Ўйноқи шаббода кулар устимдан,
Бир пайтлар нолигандим дўстимдан.
Энди айродаман ҳатто жуфтимдан,
Эсган шамоллардан дилкаш излайман.

Қўл чўзади мени енгган тақдир,
Интилсам силтаб устимдан кулар.
Мен ҳам яшаяпман ҳаётман ахир,
Мисрадан ўзимга мазмун излайман.
Кўп экан омадинг, молингга дўстлар,
Сени мақташади бир сени сўзлар.
Омад кетса устингдан бўхтонлар сўзлар,
Ёмонлардан яхшиликни излайман.

Юрагим ҳаловат тополганида,
Менга ҳам орзулар етолганида,
Кимлардир қўлимдан тутолганида,
Эртаклар ичидан ҳаёл излайман.
Зерикдим, тентираб дайдишдан не наф?
Мен ҳам тирик инсонман ахир.
Менга ўхшар дарахтдан узилган бир барг,
Кузнинг ҳазонларидан баҳор.
Эгнимда кир кўйлак, ёқаси йиртиқ,
Оёғим тошлардан паноҳ сўрайди.
Ётсам ер юмшоқдир бош танам қаттиқ,
Очиқ қабрлардан ётоқ излайман.

Кўзларим жовдирар қўлим қаварган,
Кўнглимда хатодан қолган ҳотира.
Юзимдан ранг ўчиб, сочим оқарган,
Оқарган сочимдан қаро излайман.
Саҳролар чексиз-у, тубсиз дарёлар,
Баъзида шунча кенг йўлга сиғмайман.
Ўтарми соатлар, ўтарми йиллар,
Осмонлар устидан ерни излайман.
Шундай бахтиёрман, капалак дўстим,
Анҳорлар манзилим, чақмоқдир сўзим.
Осмон онамдир, эмасман етим,
Табиат қўйнидан оилам излайман.
Баҳтиёр кунимга ғам келар қувиб,
Қалбим йиғласа-да ўзим куламан.
Девона кўнглимни бўлмайди енгиб,
Ортиқча дармонга дардим излайман.
Қаерда хавф бўлса, ўша ердаман,
Нокас дунёдан кетиш истайман.
Умрим тугамаган буни билсам ҳам,
Хатолар ичидан ажал излайман.
Гар ўлсам не бўлар, ким мени кўмар?
Телба, деб матога ким мени ўрар?
Жон билан бу жасад шунчалар хор-ку,
Ташландиқ хилватлардан ўзим излайман.
Мен соядирман, мен сурат холос,
Мени ўраб турган бир ҳилқат холос.
Кўнглим пок, кийган кийимим ифлос,
Эски матолардан кафан излайман.
Ким мени танийди, борманми ўзи?
Ёнида турсам ҳам кўрмайди кўзи.
Кўзи тушганда ҳам жирканар ўзи,
Нокаслар ичидан вафо излайман.
Босган изимни ҳам қорлар ёпади,
Тақдир пешонага қайда ёзади.
Телба ҳам изласа имкон топади,
Ёлғончи дунёдан чин ҳаёт излайман.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →