Орият (Фотиҳаси бузилган қиз)

- Бунча узоқ гаплашдинг, қизим? Телефон ҳам қизиб кетгандир? Ҳозир "дод" деб чинқириб юборади, - деди Мақсуда қизига ҳазил-чин гапириб. Аммо ич-ичидан жаҳли чиқди. Қизининг дугонаси билан гаплашаётган гаплари узуқ-юлуқ қулоғига кирди.
- Битта учрашувга уч юз долларлик кўйлак олибдими?! Қойил! Одамлар қандай яшашни билади. Бу кетишда бирорта магнатга тегса ҳам, ҳеч ажабланмайман...
Мақсуданинг тушунишича, кимдир қизини кимгадир кўрсатиш учун учрашувга олиб чиққан. Қизиқ замон бўлди-да. Қизлар интернетга расмини қўяди, чиройли кийиниб, пардоз-андозни жойига қўйиб, атайлаб фотосессия қилишадими-ей. Кейин йигитлар уларга харидор бўлади.- Ҳа, қизим, ишқилиб, гапларинг чала қолиб кетмадими? - дея Мақсуда, қизи гаплашиб бўлгач, дилини оғритиб қўймадиммикин, дегандек, ҳадик билан қаради.- Ойи, шу Гулининг ойиси зўр-да.- Нимаси зўр экан?- Гапининг пулига уч юз долларлик кўйлак олиб, Гулига кийдирибди. Аллақаерда бойвачча одам тўй қилаётган экан, бир амаллаб таклифнома топиб, Гулини олиб борибди...- Гули нима қилади бойваччанинг тўйида?- Э, ойи, соддалигингиз қолмади-қолмади-да. Дурустроқ, ўзига тўқ оила излашяпти-да. Атайлаб олиб боришган.- Хўш, топибдими ўша ўзига тўқ, бадавлат оилани.- Биттасини илинтиришибди, эрта-индин учрашувга чиқишаркан...
Мақсуда бирпас Шаҳзоданинг оғзига қараб ўтирди. Қизи бу гапларга худди оддий нарсаларни гапираётгандек ҳикоя қиларди. Сўнг ўрнидан туриб, ўзини чалғитишга уринди. Аммо ич-ичидан уни бир нарса азоблар, "Бизга нима бўляпти ўзи?" дея ҳозиргина эшитганлари хаёлида жаранглаб овоз берарди. Шу ўйлар гирдобида кечагина қўшнидан эшитган гапи лоп этиб, яна хаёлида жонланди...- Ўзи Самарқандлик қиз, Фарғоналик бир йигит билан учрашиб юрар экан, - дея гап топиб келди бир қўшниси.- Анча узоқ экан ораси, ота-оналари беришармикан?- Беришса-беришмаса зерикмаслик учун учрашиб юришибди-да...- Мамадали ўртоқлари билан гаров ўйнашибди. "Шу чиройли қиз билан бир марта бўлсаям юраман", деганмиш...- Ие, гап-сўз бўлиб кетмайдими?- Гап-сўз ёпишармиди одамга?
Мақсуда бундай гап-сўзларни эшитганида ўзининг бир оғиз сўзни кўтара олмай бутун ҳаётини остун-устин қилиб юборганини эслайди. Орадан вақт ўтиб, одамларнинг "лафз", "орият" деган тушунчаларга муносабатлари шу қадар ўзгариб кетаркан, нега Мақсуда ўша пайтлари шундай қилди экан, а?!
* * *
Ҳаммаси оддийгина бошланганди. Уч кундан кейин Мақсуданинг тўйи эди. Севганига турмушга чиқаётганди у. Бутун хаёли "Ишқилиб, ўртоқларим етиб келсин-да", деган истак билан банд эди.- Ҳай қиз, сарполарни кўр! - деди бир пайт онаси. Мақсуда парво қилмади. "Сарпо-сарпо-да, уни кўрганим билан камайиб ё кўпайиб қолармиди?" деди ичида.- Мақсу, сени аммам чақиряпти, - деди тоғасининг қизи. Мақсуда ўзи учун зарар деб билган нарсаларни тахлаш билан овора эди.- Нимага экан? - деди шу боис ишидан чалғигиси келмай.- Жиддий гап бормиш.
Мақсуда оғриниб ўрнидан турди. Нариги уйга кирса, ойиси, тоғасининг хотини, яна бир-иккита яқин қариндош аёллар шивир-шивир қилишаётган экан.- Мақсуда, қизим, бир неча марта айтдик, куёв тарафдан келган сарполарни кўр, деб... - деди тоғасининг хотини негадир дастурхон попугини ўйнаб.- Ўзларинг кўрган бўлсаларинг бўлди-да...- Биз-ку, кўрдик. Хафа бўлмагин-у, Мақсуда, қуда тараф жуда паст кетибди. Анави нариги кўчада яшайдиган Бувсора дастурхончининг бир марта эр кўрган жувон қизига ҳам сеникидан дурустроқ сарпо келганди, - деди холаси.
Мақсуданинг бошидан оёғигача аччиқ бир олов югургандек бўлди.- Нима? - деди овози титраб.- Ҳозир урф бўлган матолардан бирортаям йўқ. Олди-бердига ишлатиладиган матолар келибди фақат...
Мақсуда бирпас индамай турди. Шуни кутиб тургандай тоғасининг хотини гапга қўшилди:- Қудангиз сарпо тайёрлаётганда, бир аёл: "Нимага бунақа қиляпсиз?" деб сўраган экан, у: "Ўғлим билан севишган. Яхши сарпо берсам-бермасам тўй ўтиб кетади. Менинг ҳали уйлантирадиган болам бор", деганмиш...
Мақсудани чақмоқ ургандай бўлди.- Шундай дебдими?! Аниқ шунақа гап айтибдими?! - деди аранг. Ранги кўкара бошлаганини кўрган ойиси дарров вазиятни юмшатишга ҳаракат қилди:- Буям бир гап-да, болам. Сенга, аслида, ҳеч қанақа сарпонинг кераги йўқ. Ана, беш жамадон нарса олиб қўйганмиз, тиқилиб ётибди кийимларинг.
Аммо ўқ аллақачон садоқдан чиққан эди.
- Шунақа дебдими?! - такрор сўради Мақсуда ва тўппа-тўғри онасининг олдига бориб, бўғчани даст кўтарди. - Мана шуми Шарофат чеварнинг манга юборган нарсалари?! - Ҳеч кимдан садо чиқмади. - Агар шу бўлса, мен бу латта-путталарни оёғимга пайтава ҳам қилмайман! Олиб бориб беринглар! - Мақсуда шундай деб бўғчани деразадан улоқтирди.- Айб бўлади-я, қизим! Тўйга атаб қўйилган... - холасининг гапи оғзида қолди.- Сиз холам бўлатуриб, шу гапларга чидадингизми? "Севишган экан", деса, "Ҳа, айби бўйнида экан", деб келавердингизми?! Севишган бўлсаям, жияним у йигитга тирноғини ҳам ушлатмаган, демадингизми?- Мен қайдан билай? - дея минғиллади холаси.- Билмайсизми? Ҳали бошқалар қолиб сиз ҳам "Севишган, энди, барибир, тегади", деб юрибсизми? - Мақсуданинг овози тобора баландлаб борарди.- Ҳой, қизим, айб бўлади! Ҳовлида акаларинг, тоға-амакиларинг бор! - ойиси уни тинчлантиришга уринди.- Менга ким бўлсаям барибир! Мен итга тегсам тегаманки, аммо энди унга тегмайман!
Мақсуда шундай деди-ю, шартта ўз хонасига кириб, қамалиб олди. Ҳеч кимни киритмади. Биров олдига кирмоқчи бўлса: "Ҳозир томиримни кесаман! Ҳеч ким менинг фикримни ўзгартиролмайди, унга тегмайман!" дея бақирарди.
Қарори қатъийлашгани сари қизнинг дилини бир азоб кемириб борарди. Ахир севишган бўлса, нима бўлибди?! Шунинг учун қадри пастга урилиши керакми? Илёс институтга кирганидан буён орқасидан юрарди. Мақсуда аввалига: "Буям ортимдан юрганларнинг бири-да", дея эътибор бермасди. Кейинчалик Илёснинг қўриқлаб юришига ўрганиб қолди. Дугоналари билан киногами, саёҳатга борганидами, доим қўриқчиси борлигидан кўнгли хотиржам эди. Ўртоқлари: "Анави темирчинг", дея ҳазил-чин қилиб гапиришарди унга. Чунки Илёс кечкида ўқир, кундузи устахонада ишларди. Агар ўша атрофда Мақсудани кўриб қолгудек бўлса, коржомада ҳам кетидан эргашиб келаверарди. Бора-бора Мақсуданинг барча ошиқлари ўша йигитга ўрнини бўшатиб беришди. Чунки у Мақсудага ортиқча суйкалмас, уни қўриқлаб юрарди, холос.
"Бу қанақаси? Илоҳий севгими?" дея жўралари ҳазиллашгудек бўлса: "Мен уни ўзим учун асрайман", деб қўярди жилмайиб.
Наҳот шундай хокисор йигит ҳам мағрурланиб: "Биз севишдик, у менга, барибир, тегади", деган бўлса...
Мақсуда Илёсни кутди, у келса, эҳтимол, фикридан қайтармиди? Аммо Илёс келмади. "Тегишни истамаса, тегмасин!" дебди у ҳам қатъий. "Агар Мақсуда истаса, Марғилон бозоридан то уйига қадар атлас тўшардим. У шу арзимас мато учун тўйни бузибдими, мениям ориятим бор, йигит кишиман", деганмиш Илёс.
Тўй бузилди. Қишлоқда дув-дув гап тарқалди. "Севишди, деб Шарофат паст кетган экан, Мақсуданинг ори келибди", деган гаплар ўрмалай бошлади. Мақсуда неча кунлаб ўзининг орият деган устунига суяниб яшади. "Мен тўғри қилдим. Дунёдаги ҳеч бир нарса менинг қадримни ерга ура олмайди", деган фикр унга далда бўлди. Ҳозирги эри Йигиталидан совчи келгунча "Фотиҳаси бузилган қиз", "Бировнинг дастурхони устига оёқ қўйган", деган миш-мишлар ўрмалар, аммо биров юрак ютиб, бу ҳақда Мақсудага айта олмасди. Онаси нуқул йиғлар, дадаси эса эл ичига киролмай қолганди. Ниҳоят, Мақсуда қўшни қишлоқлик шифокор йигит - Йигиталига унаштирилди.
* * *
- Ҳа, ойи, ҳалиям Гулининг ойисини ўйлаб ўтирибсизми? - Шаҳзода ойисининг диванга суянганча хаёлга чўмиб ўтирганини ўзича тахмин қилди.- Йўғ-э, телевизор кўриб ўтираман-да, - деди Мақсуда оғир хаёллардан қутилиш учун қизига қараб жилмаяркан. Шаҳзода онасининг ёнига келиб, елкасига бош қўйди.- Билиб турибман, телевизор сизни томоша қиляпти. Бу гапларга кўп ҳам эътибор берманг. Йиллар ўтади, баъзи бир тушунчаларга муносабатлар ҳам ўзгаради.- Аммо шундай нарсалар ҳам борки, қизим, у ўзгармаслиги керак. Мен, барибир, қизига ялтироқ кўйлак кийдириб, бозорга олиб чиққан оналарни ёқламайман...- Хўш, унда мендай уйида ўтираверсинми? Ўқиган жойимдагилар ўзимга ўхшаш одамлар бўлса. Битта-яримтаси ёқтирсаям ўзимизга ўхшаган бўлади, ундан нари эмас. Керакми менга шу ҳаёт?
Мақсуда қизини энди кўраётгандек, кўзларини катта-катта очиб, унга қаради.- Ахир одамда орият...- Э, ойи, сиз ориятли бўлиб нима топдингиз? Мени билмайди деб ўйлайсизми? Ҳеч қачон ҳаётингиздан кўнглингиз тўлмаган. Доим ўша, беш йил орқангиздан юрган, ўзингиз унаштирилган йигитни ўйлагансиз...- Ҳечам-да! У келмаган уйимизга. "Нима гап?" деб сўрамаган!- Ҳа-ҳа, сиз шундай деб ўйлайсиз, дедим-ку! Ўша одам келган, тоғаларим уйга киритишмаган. "Тўйдан аввал ҳам олтита ўғли бор хонадонга куёв кирадими?" дейишган.
Қизининг бу гапини эшитиб, Мақсуданинг оёқ-қўлидан дармон қоча бошлагандек бўлди.- Сен... Сен буни қаердан биласан? - деди зўрға.- Мен яна кўп нарсаларни биламан. Сизга биров юрак бетлаб совчиликка келмаган. "Нервинний экан", деб гап тарқатган ўша Илёс аканинг қариндошлари. "Тутқаноғи бор экан", ҳам дейишган. Шунда Илёс ака адамнинг олдига келиб: "Тирноғидан сочигача покиза. Беш йил итдай қўриқладим, аммо яқинига йўлатмадим. Икковимиз ҳам аҳмоқлик қилиб қўйдик. Энди мен унга уйланолмайман. Агар уйлансам, ота-онамнинг қаддини буккан бўламан. Сен уйлан, бахтсиз бўлмасин", деган. - Мақсуда Шаҳзодага тикилиб, жим бўлиб қолди. - Ойи, дилингизни оғритмоқчи эмасдим. Мен... Ўзи сиз ҳар доим "орият" дейсиз. Замон ўзгарганини билмайсиз.- Сенга бу гапни аданг айтдими?- Ҳа, сиз касалхонадалигингизда "Юраги тамом бўлган ойингнинг, уни авайлаш керак", деган эди.
Мақсуда индамади. Аммо ичидан нимадир қулаб кетгандай бўлди. У доим Илёс билан боғлиқ кечмишни ўйлаганда: "Мен қадримни ерга урмадим", деб таскин топарди. Энди нима дейди? Қайдан, нимадан таскин топади?!
Қутлибека Раҳимбоева

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!