Асли қора - оқармас!

Ёшим ўттизда, олий маълумотлиман. Учта фарзандим бор. Турмуш ўртоғим билан севишиб турмуш қурганмиз. Аммо... Ростини айтсам, бу дунёда севги-муҳаббат йўқ экан. Киши "севдим", дея парвонага ўхшаб алданиб, қанотини куйдириб қўйганини ўзи билмай ҳам қолар экан.
Мен ҳам ота-онам қаршилик қилса-да, уларни норози қилиб, турмушга чиққан эдим. Аввалига у кўзимга жуда яхши инсон бўлиб кўринганди. Аммо биргаликдаги ҳаётим давомида шуни билдимки, дунёда ундан тубанроқ одам йўқ экан.
Тўйимиздан ҳеч қанча вақт ўтмай, қандайдир бир қиз йиғлаб уйимизга келди. Айтишига қараганда, эрим унинг ҳаётини барбод қилган экан. Эрим "Ўламан саттор, бу қизни танимайман", деб туриб олди. Унинг гапларига ишондим. "Эримда кўнгли бўлса, унга уйланмагани учун шу йўл билан аламини олаётгандир-да" деган хаёлга бордим. Лекин, барибир, дилимда гумон қолди. Чунки бу пайтда эримнинг ҳатти-ҳаракатларида шубҳали ҳолатлар пайдо бўла бошлади. Ухлаб ётганимизда ярим кечаси телефони жиринглаб қолса, эрим негадир бошқа хонага ўтиб гаплашар, бу суҳбатлар баъзан тонгача давом этарди. Кимлигини сўрасам, "Бир ўртоғим", дея кўзини мендан олиб қочарди. Тўйимизга бир йил тўлай деганда ҳомиладор бўлдим. Аммо ҳомилам икки ой ўтмай нобуд бўлди. Орадан бироз вақт ўтиб, иккинчи фарзандимга ҳомиладор бўлдим. Бироқ у ҳам узоққа бормади. Шифокорларга учраб, сабабини сўрасам, қонда қанақадир вирус бўлса, ҳомила тушиб қолишини, шу боис тўлиқ текширувдан ўтишим лозимлигини айтишди. Текширувлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, қонимда ТОРЧ инфексиясининг бешала тури ҳам бор экан. Бу вирус, асосан, ёмон йўлларга юриш оқибатида инсонга юқаркан. "Эрингиз ҳам текширувдан ўтиб, бирга даволанишинглар керак", дейишди. Эримга айтсам, "Ўзинг ёмон йўлларга юриб юқтиргансан, мендан кўрма", дея пешгирлик қилди. Унинг гапидан жоним ҳалқумимгакелса-да, тишимни-тишимга қўйиб чидадим. Чунки "Шу эркакни ёмон йўлга юришдан қайтараман", дея ўзимга ўзим сўз бергандим. Эримга гоҳ яхши гапириб, гоҳ жанжаллашиб, иккаламиз биргаликда даволанишга кўндирдим. Шукрки, тузалиб кетдик ва биринчи фарзандим соппа-соғ туғилди. Бундан жуда хурсанд бўлдим. Лекин қувончим узоққа чўзилмади. Иккинчи фарзандимга юкли бўлишдан олдин доктор назоратидан ўтишга борсам, қонимда яна шу инфексия топилди. Бу орада эримнинг эгри йўлда юраётганлиги уйдагиларга ҳам ошкор бўлганди. Яна кўрик, яна даволанишлар билан кейинги иккита фарзандимни ҳам дунёга келтирдим. Эрим фарзандли бўлиб, ёши улғайгани сари ақли кирар, деб ўйлагандим. Аммо хато қилган эканман. "Асли қора оқармас", деганларидек, аҳлоқсизлик қон-қонига сингиб кетган инсон ҳеч қачон тузалмас экан. Эрим бора-бора ёмон аёллар билаб юраётганлигини мендан яширмай ҳам қўйди. Бирор нарса дейдиган бўлсам, "Чидасанг - шу, йўқса, катта кўча!" дерди. Ҳатто юрадиган аёлларидан бирини уйимизгача олиб келди. Менинг эса учта болали бўлганимиздан кейингина ақлим кирди. Лекин нима қилайки, энди кеч. Ажрашай десам, "Фарзандларимни қандай катта қиламан?" деган ваҳима оёғимдан чалади. Яшай десам, бундай оилада тарбия топган болаларим ҳам эрта бир кун дадасидан ўрнак олмайди, деб ким кафолат бера олади?
АзизаТошкент вилояти.
Ривоят қилишларича, бир хасис кишининг ҳусни-малоҳатда тенги йўқ гўзал хотини бор экан. Аммо эри шунчалик хасис эканки, бечора аёл унинг уйида ҳатто қорни тўйиб нон ҳам ея олмас экан. Шу боис Худонинг берган куни бу уйда тўс-тўполон, жанжал овози эшитилиб тураркан. Бир куни хотини чироққа пилик сотиб олиш учун пул сўраган экан, хасиснинг ғазаби тошиб, уни талоқ қилибди ва уйдан ҳайдаб юборибди.
Бу аёлнинг гўзаллиги подшоҳга ҳам етган экан. Аёл эридан ажрашгач, подшоҳ унга уйланмоқчи бўлиб, совчи жўнатибди. Аёл келган совчиларга бир шарти бор эканлигини айтибди.
- Шартингни айт, олампаноҳга етказамиз, - дейишибди совчилар.- Шартим жуда арзимас, агар подшоҳ шунга кўнса, унга завча бўламан.- Айтавер.- Шартим шуки, подшоҳ мени саройга тахтиравонида олиб борсин ва тахтни кўтариб боришни менинг собиқ эримга топширсин.
Совчилар аёлнинг бу шартини подшоҳга дарҳол етказибдилар ва шоҳ бунга рози бўлибди.
Ниҳоят, аёлни саройга олиб кетиш учун подшоҳ унинг уйига тахтиравон юборибди ва уни кўтариб келишни собиқ эрига буюрибди. Аёлнинг эри тахтни кўтариб кетаётганда у атайлаб бир динор пулни ерга ташлаб юборибди ва собиқ эрига:- Бир мири пулни тушириб юбордим, шуни олиб беринг, - дебди.- Бир мири эмас, бир динор экан-ку.- Йўқолган бир мири пулим ўрнига бир динор олтин берган Худойимга минг марта шукр! - дебди аёл икки пулга арзимайдиган эрини йўқотиб, малика бўлиб қолганига ишора қилиб.
Қиссадан ҳисса шуки, сиз ҳам икки пулга арзимайдиган эрни деб, соғлиғингизни, умрингизни ва болаларингизнинг ҳаётини барбод қилманг. Ҳар бир инсон ҳаёти такрорланмас йўл. Бу йўлларда киши ўзига фақат яхши, ҳалол, иймонли ва тарбияли инсонларни ҳамроҳ қилсагина, беҳуда яшамаган бўлади.
Гулруҳ Ёрматова

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!