Куйдиргандим, ўзим куйдим...

Шаҳноза, сени жуда кўргим келяпти. Ёлғизлик исканжасида қийналяпман. Совуқ борлиқни ўз забтига олган. Яна мен ёмон кўрган совуқлар бошланди. Хонам совуқлигидан кўра ёлғизлик кўпроқ жунжиктиряпти танамни. Сўнгги сўзларингни эшитиб, қулоқларимга ишонмадим. "Мени унутинг, бошқага уйланинг", дегандинг сира тап тортмай.
Майли, сени-ку тинч қўярман, лекин ўз юрагимни, қалбимни тинчита олармикинман?
Йўқ, сени унутиш қўлимдан келмади. Сен бошқаси билан бахтли бўлиб кетсанг-да, мен бахтли бўлолмадим. Мени кечир, сенга кўп озор етказгандим. Энди эса ўзим азобдаман. Айрилиқ, ҳижрон нақадар оғирлигини, кутишнинг қанчалик қийиноқлигини энди ҳис этяпман. Эсингдами, сени кўп куттирардим. Мена энди ўзим сени интизорлик билан кутмоқдаман. Ҳар куни йўлингга муштоқ бўлиб кўз тикаман.
Келмаслигингни билсам-да умид узмайман. Майли, энди мен учун ҳам бахтли бўл. Мендай телба ошиғингни унутма.
Шоҳрух МирзоТошкент шаҳри

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!