"Севги сўзларда эмас, қалбда яшайди!"

- Бошқа маҳаллада яшайдиган йигит билан бир-биримизга кўнгил қўйган эдик. Аммо коллежни битиришим билан ота-онам мени танишларининг ўғлига мажбурлаб узатди. Бошқа йигитни севишимни айтганимда, на онам, на дадам ва на акаларим "Бу бечорада ҳам кўнгил бор, ахир", дея сўзларимга қулоқ солишди.
Аксинча, "У йигитнинг оиласи яхши эмас, дадаси кўп ичади. Акаси қиморбоз", дея ҳаммалари бир овоздан қарши чиқди. Тўйдан олдин бир марта уйдагилардан яширинча кўнгил қўйган йигитим билан учрашдим. Бечора жуда хафа эди. Хайрлашаётганимизда "Унутма, мендек сени ҳеч ким севолмайди", деди. Йиғлаб юбордим.
Тўй ўтди. Эрим билан кўнгил қўйиб турмуш қурмаганимиз учунми бир-биримизга бефарқмиз, ҳаёт шу экан, деб шунчаки яшаяпмиз, холос. Лекин ҳамон уни унутолмай яшаяпман. У тўғри айтган экан. Ҳақиқатан ҳам, энди мени ҳеч ким унингдек севолмас экан, афсус. Ота-она розилиги деб муҳаббатимни йўқотдим. Уни эслаганимда уйдан бош олиб кетгим келади. Ёки шундай қилсаммикин, нима дейсиз?
ДилнозаФағона вилояти
- Бу хато эканлигини ич-ичингиздан ўзингиз ҳам ҳис қилиб турибсиз. Тўғри, ҳақиқий муҳаббат учун курашса арзийди. Лекин сиз аллақачон майдонни ташлаб кетган одамсиз. Энди минг чирансангиз-да, орқага қайтолмайсиз. Агар шундай қилганингизда ҳам доғ тушган муҳаббатингиз билан узоққа боролмайсиз. Инсон ўз танлагани билан бахтли бўлишга кўзи етса, уни ҳеч нарса тўхтатиб қололмайди. Аксинча, ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтишга ўзида мардонавор куч топади. Нима қилиш лозим бўлса, тўйдан олдин бўлиши керак эди. Энди вақт ғилдирагини ортга қайтаролмайсиз. Шу боис ҳозирги ҳаётингизни гулзорга айлантиришга ҳаракат қилинг. "Энди ҳеч ким севолмайди унингдек" деб ўтирсангиз, ҳозирги бахтингизни ҳам бой бериб қўясиз. Эрингиз севмаса, севдиринг, эътибор бермаса, диққатини тортишга ҳаракат қилинг. Ахир эзгулик йўлида қилинган ҳар қандай ҳаракат бир кун натижа бериши аниқ. Сиз қалбингизда совуқ муҳит яратиб олганингиз учун ҳам эрингиз сиз томон талпинмаётгандир, балки. Маслаҳатимиз, ўткинчи севгини унутишга ҳаракат қилинг, бор меҳрингизни оилангизга қаратинг.
Ҳазон

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!