СИНОВ

Баҳром ёшлигидан ақлли бола бўлиб улғайди. У ҳуқуқ соҳасига қизиқар, суд иши билан боғлиқ киноларни мириқиб томоша қиларди. Мактабни аъло баҳолар билан тугатгач, олий ўқув юртига имтиҳон топшириш мақсадида пойтахтга йўл олди. Кириш анчагина қийин бўлса ҳам яхши ният билан Юридик институтига ҳужжат топширди. Ниҳоят ниятига етди ҳисоб, энди тест синови жавобларини кутиш қолди. Кўнгли сезиб турибди: ўқишга киради!
Кутилган кун этиб келди. Баҳром шартнома билан ўқишга қабул қилинганини кўриб, ўзида йўқ қувониб кетди. Майли-да, одамлар шунга ҳам илингани йўқ…
– Аяжон, дадажон, мени табрикланг, ўқишга кирдим!
Шарифа хола ўғлини қучоқлаб, пешонасидан ўпди:
– Табриклайман ўғлим, бошинг тошдан бўлсин.
– Баракалла, ота ўғил! – ўғлини қучоқлаб бағрига босди Баҳодир ака.
– Фақат шартнома асосида, дада…
– Бўлаверади, шунисига ҳам шукур. Энг асосийси – кирибсан-ку, ўғлим! Бу институтга кириш деганлари осон иш эмас.
Ўша куни уларнинг хурсандчиликлари тўйга айланиб кетди. Отаси Баҳодир ака қўй этаклаб чиқиб сўйди. Уч-тўрт кун давомида уйларидан одам аримади. Ҳар куни Баҳромнинг ўртоқлари келиб уни табриклашар эди. Бу қувончга айрим дўстлари ҳавас, айримлари хасад билан қараб чиқиб кетардилар.
Шундай катта жойларга ўқишга кирибсан, табриклаймиз, ўртоқ. Катта одам бўлиб кетсанг, бизни унутиб юборма, ишқилиб, – деди мактаб пайтида яхши чиқиша олмайдиган синфдошларидан бири сохта самимийлик билан.
Шу тариқа бир ҳафта давомида гоҳ у, гоҳ бу ўртоғи келиб Баҳромни хурсандчилик билан қутларди. Шундай бўлса ҳам унинг кўнгли ғаш эди. Чунки, ёшлигидан бирга катта бўлган чин дўсти Ўткирдан дарак йўқ. У тижорат иши билан чет элга кетган экан. Икки-уч ойдан кейин келиб қолармиш. Сентябр ойи яқинлашиб, ўқув юртларида дарслар бошланди. Баҳром ота-онасидан оқ фотиҳа олиб Тошкентга жўнаб кетди. У пойтахтга келиб, ётоқхонага жойлашди. Ўзи билан тенгдош болалар билан танишди. Дастлабки кунларда уни бир оз ҳаяжон босди, сўнг ҳаммаси изига тушиб кетди. Талабаликка ўрганиб қолди.
Бир куни дарс тугаганидан сўнг, ётоқхонада дарс қилиб ўтирса, навбатчи келиб:
– Биринчи босқичдаги Усмонов Баҳроммисиз?
– Ҳа.
– Сизни сўраб келишди.
Ўткир чет элдан қайтгач, Баҳромнинг ўқишга кирганлигини эшитди. Уйига борганида кўриша олмагани учун ўзи Тошкентга келган эди.
– Судя жаноблари, қалайсан энди, – дея хазиллашиб қучоқ очди Ўткир.
– Ишларинг яхшими, дўстим, – кулимсираб сўрашди Баҳром.
– Раҳмат, тузук.
– Юр, яхшиси, бирор ҳолироқ жойда ўтириб гаплашамиз, – деди Ўткир Баҳромнинг елкасидан қучиб.
Улар олийгоҳга яқин бўлган кафеда анчагача суҳбатлашиб ўтиришди.
– Майли, дўстим, сенинг ҳам вақтингни олмай, – деди Ўткир ўрнидан туриб.
– Бўпти, Ўткир… Таътилда борганимда гаплашармиз, – Баҳром дўстини кузатиб қўйди.
… Кунлар тез ўтиб, сессиялар бошланиб кетди. Имтиҳонлар тугаб, уйга кетишга рухсат берилди. Баҳром уйга бормасликка қарор қилди, негаки, яқинда яна шартнома пулини тўлайдиган вақт келади. Ота-онаси буни қийналиб қолишмасин деб, уйидагиларга ёрдам бермоқчи бўлди. Уйига хат ёзиб, таътилда бора олмаслигини айтди. Баҳром бирор иш топиш учун бозорга йўл олди. Дарвоза олдидаги автомобил тўхташ жойида нима қилишини билмай тўхтаб қолди. Шу пайт қоп-қора «МЕРЦЕДЕС»дан тушган ўзига бино қўйган йигит Баҳромнинг олдига келди.
– Укам, стоянкачимисан?
– Йўғе, ака…
– Бу ўртада машина ювадиган болалардан йўқми?
Баҳром ўйлаб қолди: «Шу машинани ўзим ювиб берсам-чи?!»
– Сиз бозор қилиб чиқаверинг, мен унгача ювиб қўяман, – деди шоша-пиша йигитга қараб.
– Хорошо, тозалаб ювгин, укам, – у шундай деганча бозорга кириб кетди. Баҳром югуриб бозорга кириб, икки қулоч дока, мочалка, совун, порошок ва челак билан қайтиб чиқди. Элкасидаги спорт сумкасини бир четга қўйиб, ишга тушиб кетди. Машина янгидек бўлиб қолди. Бозордан қайтган машинанинг эгаси юкларини багажга жойлагач, машинани айланиб, тозалигини текширди.
– Яхши, укам, зўр, – деб чўнтагидан анчагина пул олиб узатди.
– Раҳмат.
Баҳром пулни чангаллаганча узоқлашаётган машина орқасидан қараб қолди.
– Бўшмисан, жиян?
Баҳром овоз келган томонга қаради. Ёши каттароқ киши унга қараб турарди.
– Бозор қилиб чиққунимча шу «арава»ни ювиб қўй, – деди у қизил «Тико»га ишора қилиб.
– Бўпти, амаки, – деди Баҳром қувониб.
Шундай қилиб, кечгача анчагина машинани «мойка»дан чиқарди. Бозор тарқагач, нарсаларини йиғиштирди. Пулларини санаган эди, ўзи ўйлаганидан ҳам кўпроқ экан. Қувонганидан кўзларига ёш қалқиди. Бу унинг пешона тери эвазига эришган пуллари эди.
Баҳром бир хонадондан ижарага туриш учун жой топди. Эртасига тонгда туриб ишини давом эттириш учун отланди. Шу тариқа таътил тугаб, ўқишга борадиган кун яқинлашди. Баҳром ҳам ишини йиғиштириб ётоқхонасига келди. Яна ўқишлар бошланиб кетди…
У курснинг энг олди талабаларидан эди. Бошқалар каби кийиниб, катта-катта пул совурмаса ҳам, билими, ақл-заковати туфайли ҳамма уни ҳурмат қиларди. Кунлар ўтиб, у ота-онасини жуда соғинди. Вақтини асосан дарс тайёрлаш, китоб ўқиш билан ўтказарди. Кўз очиб юмгунча яна имтиҳонлар бошланди. Баҳром биринчилардан бўлиб рейтинг дафтарчасини аълога ёпди. Энди уйига кетиши мумкин эди: қишлоғига йўл олди.
– Ассалому алайкум, аяжон, – дарвозадан кира солиб, онаси томон отилди Баҳром.
– Вой бўйларингдан айланай, ўғлим, келдингми?! Кутавериб кўзларимиз тўрт бўлди-ку!
Ўша куни Баҳром ўқиш таассуротларини ота-онасига гапириб бериб, кунни кеч қилди. Эртасига дўсти Ўткирникига борди. Улар узоқ суҳбатлашдилар. Кечки пайт Ўткирникидан чиқиб, уйига қайтди. Қишлоқ чойхонасида қўшни маҳалладаги болалар базм қилишаётганини кўрди. Уларни Баҳром негадир хушламас эди. Шунинг учун кўрмаганга олиб ўтиб кетмоқчи бўлганди, улардан бири гап қотди:
– Ў-ҳ-ў-ў, катта одамлар бизларни танимай қолишибди-да?!
Баҳром чойхонага бурилишга мажбур бўлди.
– Кечирасизлар йигитлар, хаёл билан бўлиб кўрмай қолибман, – деди Баҳром хижолатомуз улар билан сўрашаётиб.
– Тошкентга бориб хаёлпараст бўлиб қолдингизми?! Ёки бирор қиз хаёлингизни олиб қочдими?
Бир оздан сўнг Баҳром кетишга чоғланди. Йигитлар уни қўйиб юборишмади.
– Қаёққа кетасан? Ахир шундоқ катта шаҳардан келсанг-у, биз тузукроқ меҳмон қилолмасак, бу нима дегани?!
Бир оз вақт ўтиб ошни сузишди. Йигит улар билан бирга ош эди. Албатта одатдагидек ароқ ҳам очишди. Баҳромга ҳам қуйиб узатдилар. У ичмади.
– Ол энди, ўғил бола, ё бизни назарингга илмаяпсанми?
Баҳром ичишга мажбур бўлди. Кейин иккинчи пиёла, учинчи… Ошдан сўнг ўйин бошланди.
– Сенга ҳам қарта сузайми? – деди улардан бири.
– …
– Ўйнайсанми, эркак, – дея қистади яна бири.
– Қўйинглар, қўрқаяпти.
«Нима? Мен қўрқяпманми? Ўйнаш қанақа бўлишини ҳозир уларга кўрсатиб қўяман», деб ўйлади Баҳром сархуш кўзларини сузиб:
– Ўйнайман. Суз!
Аввалига Баҳромнинг омади юришиб, анчагина пул ютди. Кейинчалик иши чаппасига кета бошлади.
Пули тугаб, эгнидаги чарм костюмини ҳам тикди. Уни ҳам ютқазгач, қарзга ўйнай бошлади. Эллик, юз, икки юз, уч юз эллик, олти юз…
– Йигит, бўлар энди. Ҳали бу ёғини тўлаш бор, – деди даврадагилардан бири Баҳромнинг элкасидан туртиб.
– Қанча қарз бўлдим?
– Унчалик кўп эмас. Бир миллион холос.
– Нима???
– Эртага пул шу эрда бўлсин. Кейин ўпкалаб юрма.
Баҳромнинг боши бир нарсага қаттиқ урилгандек бўлди. Кайфи тарқаб, ўзига келди. Энди нима қилади? Отасидан бир йиллик шартнома пулини олса ҳам этмайди-ку.
У тош йўлда гандираклаб кетар экан, қаёққа боришини, нима қилишини билмасди. Шу пайт орқасига берилган қаттиқ зарбдан юзтубан йиқилди. Уни машина уриб юборган эди. Ҳайдовчи кабинадан тушиб, Баҳромнинг ёнига келди.
– Баҳром?!. Бу сенмисан! Қаттиқ лат емадингми?
Бу Ўткир эди. Уни машинасига ўтирғизиб, ўз уйига олиб келди. Баҳром бир оз ўзига келганидан сўнг дўстига нималар бўлганини айтиб берди.
– Шунақа гаплар, дўстим. Энди ўқимайман, қарзимни тўлашим керак. Кейин Тошкентга кетаман. Бир куним ўтар.
Ўткир индамай ўрнидан туриб қўшни хонага кириб кетди ва пул кўтариб чиқди.
– Сен сиқилма, дўстим. Мана бу бир миллион, бориб қарзингни тўлаймиз. Мана буни бериб, костюмингни ол… Сени бу аҳволда ташлаб қўёлмайман-ку!
Баҳром ҳайрон бўлиб Ўткирга тикилди.
– Шунча пулни қачон қайтаришим керак?
– Нималар деяпсан? Дўстлигимиз ҳурмати, буни қарз деб ўйлама. Сен ўқишинг керак. Йиқилган пайтинг суямаган дўст – дўст эмас.
Баҳром йиғлаб Ўткирни қучоқлади. У тинимсиз раҳмат айтарди…
Орадан йиллар ўтди.
* * *
– Давлатов, тушликка чиқасизми?
– Шошманг, жаноб терговчи, мана бу иш бир оз чалкаш экан, – деди Баҳром Давлатов ишдан бошини кўтармай. – Ўзингизнинг ишларингиз қалай? Гиёҳвандликнинг томирига болта уришда чарчамаяпсизми?
– Ҳа… Лекин мени ҳам бир-иккита иш ўйлантириб қўйган. Билсангиз, водийда Ўткир бойвачча деган миллионер бор эди. Яқиндан буён қўл остидаги фирма, магазинларини сотяпти экан. У ҳам гиёҳвандликка аралашиб қолган дейишди. Кеча охирги қолган биргина дўконини ҳам ким ошди савдосига қўйибди. Шу бойваччани «илинтирган» наркобизнесчиларни топишим керак.
– Ўткир?!. Баҳром сапчиб ўрнидан туриб кетди.
– Нима, сиз уни танийсизми?
– Ҳа. Сиздан илтимос, шу ишни менга топширинг. Ўзим шуғулланмоқчиман.
– Яхши, ҳозироқ топширишим мумкин.
Баҳром Давлатов терговчилардан керакли маълумотларни олгач, шошилинч тарзда водийга йўл олди. У қишлоғига кириб борганда кеч тушиб қолганди. Ота-онаси оғлини кўриб қувониб кетишди. Баҳром улардан Ўткир ҳақида сўради. Айтишичларича, у шаҳарга кўчиб кетган экан. Баҳром эрта тонгдаёқ ота-онаси билан хайрлашиб, шаҳарга йўл олди. Ўткир бойваччанинг уйини топиш унча қийин бўлмади. Дид билан қурилган икки қаватли уй, дераза ойналарига нақшинкор панжара тутилган, темир дарвозаси эса энди чиқаётган қуёшнинг илк нурларида товланарди. Баҳром дарвозанинг қўнғироғини босди. Эшикни бўйнилари йўғон, басавлат киши очди.
– Нима дейсан?
– Ўткирни мумкинми?
– Қанақа Ўткир? Ҳа, уми?! Ундан уйини сотиб олганман.
– Уни қаердан топсам бўлади?
– Билмайман, – барзанги киши шундай деб, бошқа саволинг йўқми, дегандек бирпас қараб турди-да, қарсиллатиб эшикни ёпди. Аввалига Баҳром нима қилишини билмай қолди. Кейин фикрини бир жойга жамлаб, шаҳар Ички ишлар бошқармасига борди. У ердан ҳам Ўткир ҳақида бирмунча маълумот олди. Уни топишга кўмаклашиш учун бир ходимни ҳам қўшиб беришди. Баҳром у билан Ўткир бўлиши мумкин бўлган хилватгоҳларга борди, у ҳақида сўраб-суриштирдилар. Ниҳоят, шаҳар четидаги бир хароба кулбадан уни топишди. У хонада ғужанак бўлиб ётарди. Баҳром унинг бошига бориб, юзига тикилди. У аввалги Ўткирга сира ҳам ўхшамасди. Юзлари сўлғин, сочларига оқ оралаган, қовоқлари қип-қизил бўлиб бўртиб чиққан эди. Ғамгин ва маъносиз кўзларига тикилган Баҳром уни таниди.
– Ўткир, тур ўрнингдан…
У кўзларини каттароқ очиб қаради.
– Баҳром, дўстим, сенмисан? Мени ажалим этганга ўхшайди.
– Бу нима деганинг? Ҳали ҳаммаси яхши бўлади!
Ўткир шифохонага ётқизилди. Докторларнинг айтишича у гиёҳванд моддаларга ўрганиб қолган экан. Орадан бир ярим ой ўтгач, у анча соғайди. Бу орада Баҳром дўстининг гиёҳванд бўлиб қолишига сабабчи бўлган наркобизнесчилар гуруҳини ҳибсга олишга эришди. Ноқонуний йўл билан жиноятчилар қўлига ўтиб кетган фирма ва дўконлар эгасига қайтарилди. Уч ойдан сўнг Ўткир бутунлай соғайиб чиқди.
– Сен менга жуда катта яхшиликлар қилдинг, Баҳром. Қайта туғилиб, янгидан ҳаёт бошладим, десам ҳам бўлади. Сен бўлмасанг ҳолим не кечарди билмадим, дўстим…
– Нималар деяпсан? Биз ахир дўстмиз-ку, Ўткир?! «Йиқилган пайтинг суямаган дўст – дўст эмас», деб ўзинг айтгандинг, эсингдами?..
Улар қаттиқ қучоқлашишди.
Тақдир бу икки дўстнинг бир-бирига бўлган садоқатини синовдан ўтказган эди…
2002. ИДРОК

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!