Онанинг козидаги ёшлар

Она йиғлади Фарзандининг бемехр эканлигидан, балки отаси бўлганида бунчалик бемехр бўлиб ўсмаган бўлармиди... Келинининг нарсаларни увол қилаётганини ўглига айтиб ўғлидан қаттиқ гап эшитди.. Эхх ўғлим қани эди бу уволликни хам у дунёда жавоби борлигини билсайдинг. она қалбан ўғлига нималардир деди...Эртаси куни ўғил онаси билан хайрлашмай ишга кетди.. Бу унинг аразлагани бўлса керак. Она яна йиғлади.Унсиз йиғлади... Келин эса Чойни хам таъна билан беради, овқатни хам... Она қаерларгадир кетмоқни истайди.. Аммо яхшики бахтига ширингина невараси АСАЛ бор. у доим бувисини ёнини олади.. Ўша куни ўғли ишдан кеч қайтди... Она ухламади ўғлини кутди.. Келин қизи билан ухлаб ётибди. Она ўғлим оч қолмасин дея овқатини тайёрлаб қўйди. Ўғли келди. Она хали хам ухламадизми? кириб ухланг, мен овқат емиман дея хонасига кириб кетди. Ўғлининг бу муомаласидан онанинг кўнгли бироз ранжиди.. Тонггача ухлай олмади она.. Эртаси куни хам ўғил онасига хайр демади, дуосини олмади... Ўғил ўша куни уйга эрта қайтди, ва уйида онасига нисбатан нохақлик қилаётган аёлини кўрди. Аёл Қайнонага бақирар, Сиз хонезда ўтиринг, мен ўзим хаммасини эплиман, қачон қараса ишимга аралашганиз аралашган,Она кўзида ёш ила хонасига кириб кетди. Келин ортидан(( Шум кампир ўлмади мен қутулмадим,)) дея ортидан минғирлади.
Онаизор яна йиғлади. Тақдиридан куйиб йиғлади.. Буни кўрган фарзанд Аёлига бир шапалоқ уриб юборди, Кўзларида ёш ила онаси хақида ўйлади, Эх мен ахмоқ, онамни дилини оғритибман, онам мени кутиб кўзлари муштоқ бўлса парво қилмай ўз онамдан аразлабмана. Онасининг ёнига отилиб кирган ўғил, онанинг пойига бош урди. Она кечиринг, Мен нодон ўғлингизни кечиринг. Она ўғлини бағрига босиб йиғлади, бу сафар унинг кўзларидаги ёш Қувонч ёшлари эди....
муаллиф: Қиролича.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!