Печеня "Киви"

Стол устида бундай қизиқарли, ҳушбўй ва мазали печеняларни кўрган болажонлар ҳайратдан лол қолишлари турган гап. Азиз бекажонлар тез тайёрланадиган мазали печеняларни тайёрлаган захотингиздаёқ улар ўз-ўзидан ғойиб бўлиш ҳусусиятига ҳам эга. Шу сабабли печеня ретсептини сақлаб қолишни унутманг!
Керакли масаллиқлар:
180 грамм сарёғ
120 грамм шакар кукуни
1 дона тухум
350 грамм ун
2 чой қошиқ какао кукуни
1 чой қошиқ мак
2-3 томчи озиқ-овқат ранги (яшил)
1 чой қошиқ лимон пўсти
Тайёрланиш усули:
1. Юмшатилган сарёғни шакар кукуни билан бир хил консистенсия даражасигача кўпиртиринг.

2. Тухумни солинг. Миксер ёрдамида кўпиртиринг.
3. Ун ва қирғичдан чиқарилган лимон пўстини солиб, хамир қоринг. Тайёр хамир юмшоқ, чўзилувчан бироқ, қўлга ёпишмайдиган бўлиши лозим.

4. Хамирни 3 хил қисмга бўлинг. 1-энг катта, 2-кичикроқ ва 3-анча кичик ҳажмда.

5. Хамирнинг энг катта қисмига яшил рангни қўшинг, 2 қисмини эса шу рангда қолдиринг, 3 қисмига какао кукунини қўшинг. Хамир рангги бир хил тусга киргунга қадар яхшилаб аралаштиринг. Сўнг, хамир бўлакларини музлатгич музхонасига 5 дақиқага қўйинг.

6. Хамирнинг яшил қисмини тахминан 25смга 7 см ҳажмда, тўғри тўртбурчак шаклида ёйинг.

7. Ёрқин тусдаги хамир қисмини 25 см узунликда, колбасасимон шаклда ёйинг ва яшил хамир устига қўйинг.

8. Бирлаштирилган хамирларни рулет шаклида ўранг. Озиқ-овқат плонкасига ўраб, стол устида яна бир бор юмалатинг ва 3 дақиқага музхонага жойланг.

9. Жигарранг хамир қисмини 25 смга 12 см, тўғри тўртбурчак шаклида ёйинг.

10. Яшил рулетни жигарранг хамир қисмига ўранг. Хамирда излар қолмаслиги учун озиқ-овқат плонкасидан фойдаланинг. Тайёр рулетни 3-4 дақиқага музхонага жойланг.

11. Рулетдан 3см қалинликда, ўткир пичоқ ёрдамида ҳалқалар кесиб олинг. Пергамент ёзилган қолипга териб, текислаб чиқинг.

12. Рулетнинг яшил қисмига, айланаси бўйлаб макдан бир нечта сепиб чиқинг. Печеняларни 180 даражада қиздирилган печда, 10-15 дақиқа давомида пиширинг.

13. Печеняларни қолипда совутинг сўнг, дастурхонга тортинг. Киви печеняси тайёр!
Ёқимли иштаха!

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!