🍰 Ширинликлар

Нозик творогли торт

2.9К марта ўқилди
Нозик творогли торт
Номига муносиб нозик ва мазали торт! Тез тайёрланиши ва натижаси билан сизни ҳайратда қолдириши турган гап. Ҳар қандай дастурхондан ўзининг ёрқин ўрнини эгаллайди. Тез орада мехмон кутишни режалаштираётган бўлсангиз албатта ушбу тортни тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 500 грамм творог
  • 300 грамм сметана
  • 30 грамм желатин
  • 1 стакан сув
  • 200 грамм шакар ёки 3 ош қошиқ асал
  • Таъбга кўра юмшоқ мевалар (киви, қулупнай, черника)
  • Безаш учун ялпиз барглари ва мева

Тайёрлаш усули:
1. Творог ва сметанани бирлаштиринг ва бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар кўпиртиринг.
Нозик творогли торт2. Шакар ёки асални қўшинг.
Нозик творогли торт3. Желатинни 5-10 дақиқа хона ҳароратида турган сувда уютинг.
Нозик творогли торт4. Желатин уйигунга қадар танланган мевани ҳоҳишингиздагидек бўлакларга бўлинг.
Нозик творогли торт5. Уютилган желатинни ўрта оловда, бутунлай эригунга қадар қайнаш даражасига олиб боринг. Бироқ, қайнатиб юборманг.
Нозик творогли торт6. Желатинни творогли массага нозик оқимда қуйинг. Эхтиёткорлик билан аралаштиринг ва кўпиртиринг.
Нозик творогли торт7. Торт учун қолипнинг таг қисмига меваларни теринг ва творогли массани қуйинг.
Нозик творогли торт8. Тортни 1-2 соатга музлатгичга қўйинг. Белгиланган вақт ўтиб, тортни эхтиёткорлик билан қолипдан ажратинг ва ялпиз барглари, мевалар билан безатинг. Дастурхонга тортинг.Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →