Ситрусли соус билан тайёрланган ласос балиғи

Кечки овқатда яқинларингизни лол қолдиришни ҳоҳлайсизми? У ҳолда ноанъанавий усулда тайёрланган мазали ретсептни эътиборингизга тақдим этамиз. Бирзумда тайёр бўладиган нозик ва жуда ҳам мазали таом дастурхон даврасида ҳақиқатдан ҳам барчани лол қолдиради.
Керакли масаллиқлар:
1. Биринчи навбатда газ печини 200 даражага қиздиришга қўйинг.
2. Ситрус меваларини тозаланг. Алохида идишга барча ситрус мевалари шарбатини жамланг.
3. 1 ош қошиқдан асал, зайтун ёғи ва шарбатни бирлаштиринг ва аралаштиринг. Тайёрланган массага балиқ бўлакларини 5 дақиқага маринадланг.
4. Қолган шарбат, мева бўлаклари ва зайтун ёғи, кўк пиёз ва тузни солинг. Яхшилаб аралаштиринг. Балиқни пишириш қолипига, балиқ териси бор қисмини пастга қилган ҳолда териб чиқинг. 4-5 дақиқа пиширинг ва мева бўлакларидан солиб, яна 5 дақиқа давомида пиширинг.


5. Тайёрланган нозик ва ҳушбўй иси хонадонингизни эгаллаган таомни дарҳол дастурхонга тортинг.Ёқимли иштаха!
Керакли масаллиқлар:
- 2 дона кичик ҳажмдаги апелсин
- 2 дона кичик грейфрут
- 1 дона лимон
- 1 ош қошиқ асал
- 3 ош қошиқ зайтун ёғи
- 150 граммдан 4 дона ласос балиғи
- 2 ош қошиқ тўрғалга кўк пиёз
- Туз
1. Биринчи навбатда газ печини 200 даражага қиздиришга қўйинг.
2. Ситрус меваларини тозаланг. Алохида идишга барча ситрус мевалари шарбатини жамланг.
3. 1 ош қошиқдан асал, зайтун ёғи ва шарбатни бирлаштиринг ва аралаштиринг. Тайёрланган массага балиқ бўлакларини 5 дақиқага маринадланг.
4. Қолган шарбат, мева бўлаклари ва зайтун ёғи, кўк пиёз ва тузни солинг. Яхшилаб аралаштиринг. Балиқни пишириш қолипига, балиқ териси бор қисмини пастга қилган ҳолда териб чиқинг. 4-5 дақиқа пиширинг ва мева бўлакларидан солиб, яна 5 дақиқа давомида пиширинг.

5. Тайёрланган нозик ва ҳушбўй иси хонадонингизни эгаллаган таомни дарҳол дастурхонга тортинг.Ёқимли иштаха!Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!