Туркча бисквит

Кўркам ва юмшоқ. Эътиборингизга Турк ошхонасининг ретсептларидан бирини тақдим этамиз. Ҳар қандай торт учун ажойиб танлов. Тайёрланиши оддий, натижаси сизни лол қолдириши турган гап.
Керакли масаллиқлар:
Ушбу ретсептда диаметри 24 см бўлган пишириш қолипидан фойдаланилган.
Тайёрлаш усули:
1. Тухум оқдан сариқларини ажратинг. Тухум сариқлари ва шакарни аралаштиринг. Ўсимлик ёғи ва иситилган сутни қуйинг ва аралаштиринг.
2. Какао кукунини оз-оздан сутли массага солиб, аралаштиринг.
3. Қабартма, ун ва ванилинни бирлаштиринг ва сутли массага солинг. Бир хил консистенсия ҳосил бўлгунга қадар аралаштиринг.
4. Тухум оқларини оппоқ, енгил, ҳажмини ушлаб турувчи масса ҳолигача кўпиртиринг. Сутли масса билан бирлаштиринг. Жуда ҳам эхтиёткорлик билан аралаштиринг.
5. Пишириш қолипини сарёғ билан суртинг ва ун сепинг. Бисквит хамирини солинг ва текисланг. 180 даражада қиздирилган газ печида 30 дақиқа давомида пиширинг.
6. Пишириш вақти давомида ҳеч ҳам газ печини очманг. Белгиланган вақт ўтиб, бисквитни тиш пичоғи билан текширинг.
Керакли масаллиқлар:
- 1 стакан сут
- 2-3 стакан ўсимлик ёғи
- 1 стакан шакар
- 2 стакан ун
- 2 дона тухум
- 1 чой қошиқ қабартма
- 1 ош қошиқ какао кукуни
Ушбу ретсептда диаметри 24 см бўлган пишириш қолипидан фойдаланилган.
Тайёрлаш усули:
1. Тухум оқдан сариқларини ажратинг. Тухум сариқлари ва шакарни аралаштиринг. Ўсимлик ёғи ва иситилган сутни қуйинг ва аралаштиринг.
2. Какао кукунини оз-оздан сутли массага солиб, аралаштиринг.
3. Қабартма, ун ва ванилинни бирлаштиринг ва сутли массага солинг. Бир хил консистенсия ҳосил бўлгунга қадар аралаштиринг.
4. Тухум оқларини оппоқ, енгил, ҳажмини ушлаб турувчи масса ҳолигача кўпиртиринг. Сутли масса билан бирлаштиринг. Жуда ҳам эхтиёткорлик билан аралаштиринг.
5. Пишириш қолипини сарёғ билан суртинг ва ун сепинг. Бисквит хамирини солинг ва текисланг. 180 даражада қиздирилган газ печида 30 дақиқа давомида пиширинг.
6. Пишириш вақти давомида ҳеч ҳам газ печини очманг. Белгиланган вақт ўтиб, бисквитни тиш пичоғи билан текширинг.
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!