🍰 Ширинликлар

Ўзбекча Пахлава

1 дақиқа 6.5К марта ўқилди
Ўзбекча Пахлава
Эътиборингизга машҳур Шарқ ширинлиги ретсептини тақдим этамиз. Жуда ҳам мазали бўлган ширинлик ҳаттоки ширинликни ҳушламайдиганларнинг эътиборидан ҳам четда қолмаслиги аниқ. Ушбу ширинлик кечки овқатдан сўнг шак-шубхасиз десерт ўрнини эгаллаши турган гап.

Керакли масаллиқлар:
  • 350 грамм сарёғ
  • 300 грамм сметана
  • 4 дона тухум
  • 4 стакан ун
  • 1 чой қошиқ ичимлик содаси
  • 2,5 стакан шакар
  • 2 стакан ёнғоқ
  • 2 ош қошиқ асал
Тайёрлаш усули:
1. Биринчи навбатда хамир қоринг. 300 грамм сарёғ ва унни ушоқланг. 3 дона тухум сариғи, сметана, ичимлик содасини солиб, хамир қоринг. Хамирни 1 соатга музлатгичга қўйинг.
Ўзбекча Пахлава2. Белгиланган вақт ўтиб, хамирни тенг 8 қисмга бўлинг.
Ўзбекча Пахлава3. Пахлава асосини тайёрланг. Ёнғоқни майдаланг. Ёнғоқ, 4 дона тухум оқи ва шакарни бирлаштириб, аралаштиринг.
Ўзбекча ПахлаваЎзбекча Пахлава4. Ҳар бир хамир бўлагини юпқа қилиб ёйинг.
Ўзбекча Пахлава5. Хамирни пишириш қолипига солинг. Тайёрланган асосдан солиб, текисланг. Қолган асос қисми ва хамирни шу кетма-кетликда такрорланг.
Ўзбекча Пахлава6. Охирги қават хамир бўлиши лозим. пахлавани кесиб чиқинг. Тухум сариғи билан суртинг ва ёнғоқ бўлаклари билан безатинг. 200 даражада қиздирилган газ печида 40-50 дақиқа давомида пиширинг.
Ўзбекча Пахлава7. Пахлава тайёр бўлишига 5-10 дақиқа вақт қолганда эритилган 50 грамм сарёғ ва асал аралашмаси билан қуйиб чиқинг. Қолган вақт ўтгунга қадар пиширишда давом этинг.
Ўзбекча Пахлава8. Тайёр пахлавани бутунлай совутинг ва иссиқ чой билан яқинларингизга тақдим этинг.
Ўзбекча ПахлаваЁқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →