🍰 Ширинликлар

Олмали зефир

1 дақиқа 2.5К марта ўқилди
Олмали зефир
Яқинларингизни лол қолдиришни ҳоҳлайсизми? У ҳолда уй шароитида олмали зефирни тайёрлашнинг айни вақти. Бу ҳеч ҳам қийин эмас. Тайёрланган зефирлар жуда ҳам нозик ва натижаси сизни ҳурсанд қилиши турган гап.

Керакли масаллиқлар:
  • 250 грамм олма пюреси
  • 250+475 грамм шакар
  • 1 дона тухум оқи
  • 8 грамм агар-агар
  • 160 грамм сув
  • 1 чой қошиқ ванилин шакари
  • Таъбга кўра шакар кукуни
Тайёрлаш усули:
1. Биринчи навбатда олмали пюрени тайёрланг. Бунинг учун олмаларни газ печида пиширинг, тозаланг ва пюреланг. 250 грамм шакар ва ванилин шакарини солиб, аралаштиринг. Совутинг. Бордию сиз тайёр ҳолдаги олма пюресидан фойдалансангиз у ҳолда шакарни таъбга кўра солинг.
Олмали зефир2. Агар-агарни уютинг ва оловга қўйинг. Қайнаш даражасига олиб боринг, эриши лозим. 475 грамм шакарни солинг, яхшилаб аралаштиринг. Сиропни ўрта оловда, қошиқни тепага тортганда шакар ипдек чўзилувчи масса ҳосил бўлгунга қадар тайёрланг. Сўнг, совутинг.
Олмали зефир3. Олма пюресига тухум оқини ярим қисмини қўшинг.
Олмали зефир4. Миксер ёрдамида ранги очаргунча кўпиртиринг. Сўнг, қолган тухум оқини солинг ва кўпиртиришда давом этинг. Енгил масса ҳосил бўлгунча.
Олмали зефир5. Кўпиртиришни тўхтатмаган ҳолда илиқ сиропни нозик оқимда қуйинг.
Олмали зефир6. Оппоқ ва енгил масса ҳосил бўлгунга қадар кўпиртиринг.
Олмали зефир7. Пергамент қоғози ёзилган пишириш қолипига, кондитер қопчасига солинган массадан зефирларни чиқаринг. Ушбу ретсептда кўпгина зефир тайёрланади. Шунинг учун аввал зефир тайёрланадиган идишларни тайёрлаб олинг. Бу босқични тезлик билан бажаринг.
Олмали зефир8. Тайёрланган зефирларни бир суткага хона ҳароратида қолдиринг. Сўнг, шакар кукунидан сепинг. Ҳоҳишингизга кўра нозик ва ёпишқоқ зефирларни икки донасини бир-бири билан ёпиштириб чиқинг.
Олмали зефир9. Зефирларнинг ярим қисмини эритилган шоколад билан безашингиз ҳам мумкин.
Олмали зефир10. Пардек нозик ва мазали зефирларни иссиқ чой билан дастурхонга тортинг.
Олмали зефирЁқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →