Олмали куймок

Олмали куймок
Олмали куймок


Қуймоқ - барча учун севимли нонушта. Тақдим этиладиган қуймоқ рецепти эса сиз ва яқинларингиз учун жуда ҳам севимли нонушта бўла олади. Ушбу рецептни бир бор тайёрлашингиз билан такрор ва такрор тайёрлашга одатланасиз. Мазали, оддий ва тез тайёрланади.

Керакли масаллиқлар:

  • 3-4 дона олма
  • 3 ош қошиқ шакар
  • Ванилин
  • Бир чимдим ичимлик содаси ва туз
  • 2 дона тухум
  • Керакли миқдорда ун
  • Қовуриш учун ўсимлик ёғи
Тайёрлаш усули:
1. Олмаларни ювинг.
2. Олма пўстини ажратинг, тозаланг. Қирғичнинг катта томонидан чиқаринг ва шакар, тухум билан аралаштиринг. Ванилин, ичимлик содаси ва унни солинг.
3. Унни оз-оздан қуюқ сметана каби хамир тайёр бўлгунча аралаштиринг. Товада ўсимлик ёғини ўрта оловда қиздиринг. 1 ош қошиқдан хамирни солинг ва ҳар томонлама яхшилаб пиширинг.
4. Нозик ва мазали қуймоқларни шакар кукуни билан сепинг. Иссиқ чой билан қуймоқларни дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!

Хоним

Шур сувга оддий хамир корилади. Хамир тингунча киймасини тайёрлаймиз. Картошка ва пиёз артиб, сомонча тугралади. Чарви ёг майда кубик тугралади. Хамма масалликлар аралаштирилиб, зираворлар солиниб, тузи ростланади. Тинган хамир иложи борича юпка килиб ёйилади......

Саримсок-пишлокли бутерброд

Қарсилдоқ ва ҳушбўй, нозик ва жуда ҳам мазали! Эрталабки нонушта ва кечки овқат учун қўшимча сифатида жуда ҳам маъқул бўлади. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Норин

Норин шохона таом булиб, узбек миллий таомлари орасида тайёрланиши анча мураккаб булган таомдир. Асосан йилнинг совук фаслларида тайёрланади. Таомни таъбга караб мол ёки от гуштидан тайёрлаш мумкин....

Мосареллали равиоле

Жуда ҳам мазали! Таомнома учун янгилик! Тайёрланиши оддий, натижаси эса дастурхон даврасида барча учун манзур бўлади. Чинакам лаззатланиш бахтини улашади. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Каттик пишлок рецепти - уй шароитида тайёрлаш усули, боскичлари

Пишлоқ тайёрлаш усуллари жуда кўп. Ушбу мақолада сигир сутидан тайёрланадиган оддий пишлоқнинг рецепти келтирилади....

Козон кабоб

Ўзбекча қозон-кабоб нима? Қирсилловчи қобиқ хосил қилгунча қовурилган гўшт ва ўсимлик мойи ва гўшт ёғида тилларанг тусга киргунча қовурилган кичикроқ картошка. Гўшт эса олдиндан қуруқ ёки нордон маринадда маринадланган. Учта қозон-кабоб тайёрлаш тури фарқланади: қўй, парранда (асосан товуқ) ва мол гўштидан. Ўртача катталикдаги товуқ бўлаклари...

"Митти жужача" газаги

Нозик ва жуда ҳам ажойиб газак! Байрам дастурхони учун ажойиб танлов! Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириб, лаззатланишни тақдим этади. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Кузикорин-картошкали рулет

Мазали, тез ва тўйимли. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Таомнома учун янгилик. Ажойиб газак ўрнини ва мазали пирог ўрнини ҳам эгаллайди. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Колипдаги тухум

Болалар ва катталар учун ажойиб нонушта! Бирзумда тайёр бўлувчи, мазали асос солиб тайёрланган тухум. Тўйимли ва шунингдек фойдали ҳамдир....

Гулкарам ковурма

Гулкарамнинг гул шохларини узагидан ажратиб олинади. Масалликни совук сувда бир-икки чайкаб олингандан сунг кайнаб турган тузли сувга солиб кайнатиб олинади. Ярим тайёр карамни догланган думба ёгида пиёз билан бирга ковуриб пиширилади. Таомни дастурхонга ликопчаларда тортилади....

Фикр қўшиш