🍛 Таомлар

Тухум-кўкатли пирог

3.2К марта ўқилди
Тухум-кўкатли пирог
Бу жуда ҳам ажойиб! Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириш билан бирга чинакам лаззатланишни тақдим этади. Таомнома учун янгилик. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
Хамир учун:
  • 4 дона тухум
  • Туз
  • 7 ош қошиқ ун
  • 1/3 ичимлик содаси
  • 200 грамм сметана
  • 1 ош қошиқ маёнез
Асосига:
  • 6 дона пиширилган тухум
  • 1 боғ кўк пиёз (катта)
  • Туз ва мурч
Тайёрлаш усули:
1. Биринчи навбатда хамирни тайёрланг. Тухумни туз билан кўпиртиринг. Сметана ва маёнезни солинг, аралаштиринг. Ун ва ичимлик содасини солиб, хамир қоринг.
Тухум-кўкатли пирогТухум-кўкатли пирог2. Асос учун тухум ва кўк пиёзни майда шаклда тўрғанг. Таъбга кўра туз солинг ва аралаштиринг.
Тухум-кўкатли пирог3. Ёғ суртилган пишириш қолипига хамирнинг ярим қисмини қуйинг. Асосни солинг ва қолган хамир қисмини қуйинг, текисланг. 180 даражада қиздирилган газ печида 25-35 дақиқа давомида пиширинг.
Тухум-кўкатли пирог4. Тайёр ва мазали пирогни дастурхонга тортинг.
Тухум-кўкатли пирогТухум-кўкатли пирогЁқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →