🍛 Таомлар

Пирог "Помидорли киш"

1.7К марта ўқилди
Пирог "Помидорли киш"
Мўжизавий таъмга эга! Франсуз ошхонасининг машҳур пирогларидан бири. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириб, лаззатланиш бахтини улашади. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
70 грамм совуқ сув
120 грамм сарёғ
200 грамм ун
0,5 чой қошиқ туз, бир чимдим мурч
2 дона тухум
200 мл қаймоқ
200 грамм пишлоқ (греческий ёки адигейл)
2 дона порей пиёзи
Тайёрлаш усуллари:
1. Биринчи навбатда хамирни тайёрланг. Сув, туз, сарёғ ва унни бирлаштиринг.
Пирог "Помидорли киш"2. Силлиқ ва чўзилувчан хамир қоринг. Хамирни 5-10 дақиқага четга олинг.
Пирог "Помидорли киш"3. Хамирни пишириш қолипи деворлари бўйлаб ёйинг. Санчқи ёрдамида хамирда излар қолдиринг. 200 даражада қиздирилган газ печида хамирни ярим тайёр ҳолигача пиширинг.
Пирог "Помидорли киш"4. Ярим тайёр хамир устига ҳалқа шаклида кесилган пиёз ва бир нечта помидорларни солинг.
Пирог "Помидорли киш"5. Қаймоқ, тухум, туз, мурчни бирлаштиринг, кўпиртиринг. Қўлда майдаланган пишлоқни солинг ва аралаштиринг.
Пирог "Помидорли киш"Пирог "Помидорли киш"6. Тайёр аралашмани пишириш қолипига қуйинг ва помидорларни териб солинг. Пишлоқдан сепинг. 200 даражада қиздирилган газ печида 20 дақиқа давомида пиширинг.
Пирог "Помидорли киш"7. Ҳушбўй иси хонадонингизни эгаллаган мазали кишни тайёр бўлиши билан дастурхонга тортинг.
Пирог "Помидорли киш"Пирог "Помидорли киш"Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →