🍛 Таомлар

Пирог "Сабзавотлар саватчаси"

1 дақиқа 1.8К марта ўқилди
Пирог "Сабзавотлар саватчаси"
Эътиборингизга витаминларга бой ва мазали пирогни тақдим этамиз. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 2 стакан қовоқ (кабачки, қирғичдан чиқарилган)
  • 1 стакан сабзи (қирғичдан чиқарилган)
  • 0,3 стакан ошқовоқ (қирғичдан чиқарилган)
  • 4 ош қошиқ ўсимлик ёғи
  • 1 чой қошиқ туз
  • 0,5 стакан ун
  • 100 грамм пишлоқ
  • 2 дона помидор
  • 2 дона тухум
  • 150 мл сут
  • Бир чимдимдан мускат ёнғоғи, мурч
  • 1 боғ кўкат
  • 100 грамм шампинон (пиширилган)
Пирог "Сабзавотлар саватчаси"Тайёрлаш усули:
1. Қирғичдан чиқарилган сабзавотларни ортиқча шарбатидан сиқиб олинг. Қовоқ, ошқовоқ ва сабзини бирлаштириб, 4 ош қошиқ ўсимлик ёғи ва 0,5 стакан ун солиб, аралаштиринг.

2. Ёғ суртилган пишириш қолипига сабзавотли массани деворлари бўйлаб ёйиб чиқинг.
Пирог "Сабзавотлар саватчаси"3. 190 даражада қиздирилган газ печида 25 дақиқа давомида пиширинг. Сўнг, қирғичдан чиқарилган пишлоқ, майда тўрғалган шампинонни солинг.
Пирог "Сабзавотлар саватчаси"4. Помидорни юпқа, юмалоқ шаклда кесинг ва қиздирилган ёғда ҳар томонлама қовуринг. Тухум ва 150 мл сутни бирлаштириб, кўпиртиринг. Мускат ёнғоғи, мурч ва тузни солиб, аралаштиринг. Пишириш қолипидаги ярим тайёр масаллиқлар устига сутли массани қуйинг, помидор бўлакларини териб чиқинг.
Пирог "Сабзавотлар саватчаси"5. Кўкат сепинг, 180 даражада қиздирилган газ печида 20 дақиқа давомида пиширинг. Тайёр ва нозик пирогни дастурхонга тортинг.Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →