🍛 Таомлар

Газак "Баҳорги чимичанга"

2.2К марта ўқилди
Газак "Баҳорги чимичанга"
Ажойиб ва жуда жуда мазали газак! Енгил ва ҳушбўй. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириш билан бирга, лаззатланиш бахтини тақдим этади. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 4 дона лаваш нони
  • 1 боғ укроп
  • 1 дона саримсоқ доначаси
  • 200 грамм помидор
  • 50 грамм пишлоқ
  • 2 ош қошиқ соя соуси
  • Ўсимлик ёғи
Тайёрлаш усули:
1. Помидор ва кўкатни майда шаклда тўрғанг.
Газак "Баҳорги чимичанга"2. Қирғичдан саримсоқ ва пишлоқни чиқаринг.
Газак "Баҳорги чимичанга"3. Соя соусини қуйинг ва аралаштиринг.
Газак "Баҳорги чимичанга"Газак "Баҳорги чимичанга"4. Лаваш нони юмалоқ шаклда бўлса, 1 ош қошиқ тайёрланган асосдан солинг ва конверт шаклида ўранг.
Газак "Баҳорги чимичанга"Газак "Баҳорги чимичанга"5. Қиздирилган ёғда, паст оловда ҳар томонлама қовуринг.
Газак "Баҳорги чимичанга"6. Тайёр ва мазали чимичангаларни дарҳол дастурхонга тортинг.
Газак "Баҳорги чимичанга"Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →