🍛 Таомлар

"Голапа" газаги

2.4К марта ўқилди
"Голапа" газаги
Ҳинд ошхонасининг машҳур ва севимли таомларидан бири. Жуда ҳам мазали ва нозик. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомномадан ўз ўрнини эгаллаши турган гап. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 1 стакан манний ёрмаси
  • 250 мл ўсимлик ёғи
  • Ичимлик содаси, туз ва сув

Тайёрлаш усули:
1. Ошхона тоғорачасига манний ёрмаси, 1 чой қошиқ ўсимлик ёғи, 3-4 чимдим ичимлик содаси, бир чимдим тузни бирлаштиринг. Қўлингизда аралаштиринг.
"Голапа" газаги2. 1 ош қошиқ ун солиб аралаштиринг.
"Голапа" газаги3. 4 ош қошиқ сув қўшиб, аралаштиринг.
"Голапа" газаги4. Массани 10-15 дақиқа давомида, қўлингизда аралаштиринг. Ҳажмини ушлаб тура олмайдиган масса ҳосил бўлса, у ҳолда 1-2 чой қошиқ сув қуйинг ва 5 дақиқа давомида аралаштиринг. Натижада хамирдек консентатсия ҳосил бўлиши лозим.
"Голапа" газаги5. Қайноқ сувда намланган сочиқда хамирни ёпинг. 20-30 дақиқага хона ҳароратида қолдиринг.
"Голапа" газаги6. Хамирни тоза стол устида ёйинг. Унсиз. Стакан ёрдамида юмалоқ шакллар кесиб чиқинг.
"Голапа" газаги7. Кастрюлка ёки товада кўп миқдорда ёғни қиздиринг.
"Голапа" газаги8. Хамир бўлакларини ёғда тилла тусга киргунга қадар қовуринг.
"Голапа" газаги9. Голапаларга янада иштаха ва мазали таъм бағишлаш учун мурч сепинг. Дарҳол дастурхонга тортинг.
"Голапа" газагиЁқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →