🍛 Таомлар

"Митти жўжача" газаги

2.4К марта ўқилди
"Митти жўжача" газаги
Нозик ва жуда ҳам ажойиб газак! Байрам дастурхони учун ажойиб танлов! Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириб, лаззатланишни тақдим этади. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 100 грамм қаттиқ пишлоқ
  • 200 грамм творогли пишлоқ (алметте, филаделфия)
  • 80 грамм тузланган ласос балиғи
  • 1 дона сабзи (пиширилган)
  • 1 боғ укроп
  • 12 дона юмалоқ қалампир
  • 6 дона крекер печеняси

Тайёрлаш усули:

1. Қаттиқ пишлоқни қирғичнинг кичик томонидан чиқаринг.
"Митти жўжача" газаги2. Бир идишга творогли пишлоқ, майда тўрғалган укроп, саримсоқ, майда тўрғалган балиқ, қирғичдан чиқарилган пишлоқнинг ярим қисмини бирлаштиринг.
"Митти жўжача" газаги3. Бирлаштирилган масаллиқларни блендерда аралаштиринг. Бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар.
"Митти жўжача" газаги4. Тайёрланган массадан катта ёнғоқ ҳажмида юмалоқ шакллар ясанг. Шаклларни қирғичдан чиқарилган пишлоқга юмалатинг.
"Митти жўжача" газаги5. Шарикларни крекер печеняси устига териб чиқинг.
"Митти жўжача" газаги6. Сабзи ёрдамида жўжача оёқлари, тожи, бурун шаклини кесинг. Ёпиштириб чиқинг. Қалампир ёки гвоздика зираворидан кўзлар ёпиштиринг.
"Митти жўжача" газаги7. Гўзал ва нозик газакни дастурхонга тортинг.
"Митти жўжача" газагиЁқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →