🍛 Таомлар

"Жулен" пироги

1 дақиқа 2.7К марта ўқилди
"Жулен" пироги
Франсуз ошхонасининг машҳур таомларидан бири. Жуда ҳам мазали ва нозик. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириш билан бирга, лаззатланишни тақдим этади. Таомнома учун чинакам янгилик! Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
Хамир учун:

  • Ун
  • 250 грамм маргарин
  • 500 грамм сметана
  • 3 дона тухум
  • Туз, шакар, 1/2 чой қошиқ ичимлик содаси
Асосига:

  • 300 грамм товуқ гўшти
  • 1 банка маринадланган шампинон
  • 1 дона пиёз
  • 300 грамм пишлоқ
  • 150 грамм қаймоқ
Тайёрлаш усули:
1. Биринчи навбатда хамирни тайёрланг. Маргаринни паст оловга қўйинг, маргарин юмшашни бошлаши билан оловдан олинг.
"Жулен" пироги2. Сметанани солинг.
"Жулен" пироги3. Тухум, туз, шакар, ичимлик содасини солинг. Унни қўшиб, қўлга ёпишмайдиган хамир қоринг ва 20 дақиқага олиб қўйинг.
"Жулен" пироги4. Бу вақт мобайнида асосни тайёрланг. Товуқ гўштини бутунлай тайёр бўлгунга қадар қайнатинг. Совутинг ва майда шаклда тўрғанг.
"Жулен" пироги5. Майда тўрғалган шампинон ва пиёзни кетма-кетликда қовуринг.
"Жулен" пироги6. Шампинонларга товуқ гўштини қўшинг, 2 дақиқа қовуринг. Қаймоқни қуйинг ва яна 2 дақиқа давомида пиширинг.
"Жулен" пироги7. Ёғ суртилган пишириш қолипига хамирни деворлари бўйлаб ёйинг.
"Жулен" пироги8. Тайёрланган асосни солинг.
"Жулен" пироги9. Қирғичнинг катта томонидан чиқарилган пишлоқни сепинг.
"Жулен" пироги10. Пирогни 200 даражада қиздирилган газ печида 30 дақиқа давомида пиширинг. Белгиланган вақт ўтиб, нозик ва мазали пирогни дастурхонга тортинг.
"Жулен" пирогиЁқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →