🍛 Таомлар

Газак "Авакадо таёқчаси"

2.2К марта ўқилди
Газак "Авакадо таёқчаси"
Тез тайёр бўладиган, чинакам лаззатланишни тақдим этувчи газак. Таомнома учун чинакам янгилик! Дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 2 дона авакадо
  • 100 грамм нон сухариси
  • 2 дона тухум
  • 5-6 дона петрушка шохчаси
  • 4 ош қошиқ маёнез
Газак "Авакадо таёқчаси"Тайёрлаш усули:
1. Авакадо териси ва ички қисмини тозаланг. Узунлиги 2-3 см, қалинлиги 1 см ҳажмда кесинг.
Газак "Авакадо таёқчаси"2. Нон сухарисига ҳоҳишингизга кўра зираворлардан қўшинг. Тухумни алохида идишга солинг ва кўпиртиринг.
Газак "Авакадо таёқчаси"Газак "Авакадо таёқчаси"3. Ёғни қиздиринг. Авакадо бўлагини аввал нон сухарисига, сўнг, тухумга ва яна нон сухарисига юмалатинг. Ҳар томонлама 1 дақиқа давомида қовуринг. Ошхона сочиғига олинг, ортиқча ёғи ажралиши учун.
Газак "Авакадо таёқчаси"4. Петрушка, ярим дона авакадо, лайм шарбати ва маёнезни бирлаштиринг. Блендер ёрдамида, бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар аралаштиринг.
Газак "Авакадо таёқчаси"5. Тайёр соус ва авакадо таёқчаларини бирга дастурхонга тортинг.
Газак "Авакадо таёқчаси"Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →