🍛 Таомлар

Саримсоқ-пишлоқли бутерброд

3.1К марта ўқилди
Саримсоқ-пишлоқли бутерброд
Қарсилдоқ ва ҳушбўй, нозик ва жуда ҳам мазали! Эрталабки нонушта ва кечки овқат учун қўшимча сифатида жуда ҳам маъқул бўлади. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 1 дона багет нони
  • 150 грамм пишлоқ
  • 70 грамм сарёғ
  • 1 дона саримсоқ доначаси
  • 2-3 петрушка шохчаси
  • Таъбга кўра туз
Тайёрлаш усули:
1. Саримсоқ ва петрушкани майда шаклда тўрғанг. Юмшатилган сарёғ, петрушка ва саримсоқни бирлаштиринг ва аралаштиринг.
Саримсоқ-пишлоқли бутерброд2. Пишлоқни қирғичнинг кичик томонидан чиқаринг.
Саримсоқ-пишлоқли бутерброд3. Багет нонини бўлакларга бўлинг. Тайёрланган сарёғли масса билан суртинг. Пергамент қоғози ёзилган пишириш қоғозига нон бўлакларини теринг ва пишлоқдан сепиб чиқинг.
Саримсоқ-пишлоқли бутерброд4. 200 даражада қиздирилган газ печига 5-7 дақиқага қўйинг. Тайёр, нозик бутербродларни дарҳол дастурхонга тортинг.
Саримсоқ-пишлоқли бутербродЁқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →