🍛 Таомлар

Тухумли бутерброд

3.8К марта ўқилди
Тухумли бутерброд
Ажойиб ва жуда ҳам мазали! Эрталабки нонушта учун ажойиб танлов! Тез тайёрланиши билан бирга чинакам лаззатланиш бахтини улашади. Дастурхон даврасида барча учун маъқул бўлади. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
2 дона бутерброд булочкаси
2 дона тухум
2 дона юпқа кесилган колбаса бўлаги
Пишлоқ
2 чой қошиқ туз ва зираворлар
Тухумли бутербродТайёрлаш усули:
1. Биринчи навбатда газ печини 180 даражада қиздиришга қўйинг. Булочка устидан юпқа қопқоқ кесинг, ички қисмини эхтиёткорлик билан ажратинг. Тайёрланган ковакга биринчи колбаса бўлагини, бир донадан тухумни солинг. Таъбга кўра туз ва зираворлар сепинг.
Тухумли бутерброд2. Қирғичдан чиқарилган пишлоқни сепинг ва булочка қопқоғини ёпинг.
Тухумли бутерброд3. Булочкаларни алохида-алохида фолга қоғозига ўранг. Қиздирилган газ печида 15-20 дақиқа давомида пиширинг.
Тухумли бутерброд4. Белгиланган вақт ўтиб, тайёр ва мазали бутербродларни дастурхонга тортинг. Фолга қоғози билан дастурхонга тортишингиз ҳам мумкин.
Тухумли бутербродЁқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →