Кўкатли блинчик

Юмшоқ, нозик ва ҳушбўй блинчик! Таомнома учун янгилик. Эрталабки нонушта учун ажойиб танлов. Тайёрланиши оддий, натижаси эса сизни лол қолдириши турган гап. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!
Керакли масаллиқлар:
1. Тухумни туз билан кўпиртиринг.
2. Сутни қуйинг. Доим аралаштирган ҳолда, оз-оз қисмда унни солинг.
3. Кўкатни майда шаклда тўрғанг.
4. Кўкат ва ўсимлик ёғини солинг, туз сепинг ва аралаштиринг.
5. Қиздирилган товада блинчикларни пиширинг. Пишган блинчикларни сарёғ билан суртинг.

6. Тайёр, нозик ва мазали блинчикларни яқинларингизга тақдим этинг.
Ёқимли иштаха!
Керакли масаллиқлар:
- 1 стакан сут
- 1 стакан ун
- 2 дона тухум
- 0.5 стакан сув
- 1 боғ кўкат
- 3-4 ош қошиқ ўсимлик ёғи
- 0.5 чой қошиқ туз
1. Тухумни туз билан кўпиртиринг.
2. Сутни қуйинг. Доим аралаштирган ҳолда, оз-оз қисмда унни солинг.
3. Кўкатни майда шаклда тўрғанг.
4. Кўкат ва ўсимлик ёғини солинг, туз сепинг ва аралаштиринг.
5. Қиздирилган товада блинчикларни пиширинг. Пишган блинчикларни сарёғ билан суртинг.
6. Тайёр, нозик ва мазали блинчикларни яқинларингизга тақдим этинг.
Ёқимли иштаха!Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!