🍛 Таомлар

Ролл сендвич

3К марта ўқилди
Ролл сендвич
Енгил тамадди учун ажойиб танлов! Ажойиб газак ўрнини ҳам эгаллайди. Таомнома учун чинакам янгилик. Дастурхон даврасида барча учун маъқул бўлади. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 1 дона гамбургер булочкаси
  • 50 грамм қисқичбақа таёқчаси
  • 50 грамм маёнез
  • 80 грамм кетчуп
  • 20 мл коняк
  • 30 грамм помидор
  • 3 грамм селдерей
  • 30 грамм тузланган бодринг
  • 15 грамм картошка чипсиси
  • Зайтун ва ўсимлик ёғи
Ролл сендвичТайёрлаш усули:
1. Помидорни юмалоқ шаклда кесинг.
Ролл сендвич2. Селдерейни тўрғанг.
Ролл сендвич3. Маёнез, кутчуп ва конякни бирлаштиринг.
Ролл сендвичРолл сендвич4. Қисқичбақа гўштини майдаланг ва сарёғни бирлаштиринг ва микратўлқинли печда ёки товада иситинг.
Ролл сендвич5. Қисқичбақа гўшти, селдерей, таъбга кўра қалампир, маёнез аралашмасини бирлаштиринг ва яхсгилаб аралаштиринг.
Ролл сендвич6. Булочкани икки томонини сарёғ ёки ўсимлик ёғида қовуринг. Ўртасидан икки қисмга бўлинг.
Ролл сендвич7. Помидор бўлаклари, қисқичбақали асос, тузланган бодринг бўлагини солинг. Селдерей барги билан безатинг.
Ролл сендвичРолл сендвич8. Сендвич тортиладиган идишга картошка чипсиси ва тайёр сендвични қўйинг. Мазали сендвични дастурхонга тортинг.Ёқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →