🍛 Таомлар

Пишлоқли бутерброд

4.1К марта ўқилди
Пишлоқли бутерброд
Газак учун ажойиб танлов! Фойдаланилган масаллиқлар бир-бири билан киришиб, мўжизавий лаззатланишни тақдим этади. Дастурхон даврасида барча учун маъқул бўлади. Буни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • Франсуз багети
  • 2-3 ош қошиқ зайтун ёғи
  • 2-3 дона райҳон шохчаси
  • 2 дона ширин булғор қалампири
  • 150 грамм мосарелла
  • 1 дона саримсоқ доначаси
  • Таъбга кўра туз ва орегано
Пишлоқли бутербродТайёрлаш усули:
1. Багетни 12-15 мм қалинликда кесинг. Багет бўлакларини ҳар томонлама қуруқ товада қовуринг.
Пишлоқли бутерброд2. Саримсоқ доначасини тозаланг ва багет бўлакларини бир томонини суртиб чиқинг. Саримсоқ суртилган қисмни зайтун ёғи билан суртинг.

3. Мосарелла пишлоғини багет нонига мослаб кесинг.
Пишлоқли бутерброд4. Булғор қалампирини газ печида бутун ҳолида пиширинг. Совутинг. ички қисмини тозаланг ва катта бўлмаган бўлакларда кесинг.
Пишлоқли бутерброд5. Бу босқичда тайёрланган масаллиқларни кетма-кетлик билан териб чиқинг. Мосарелла, булғор қалампири ва райҳон кўкати барги.

6. Тайёр бутербродларни дастурхонга тортинг.Ёқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →